Тавсия қилинган
2024 йилда янги можаролар қаерларда бўлади?
Журналист Меҳмет Канжи 2023 йилда Бир қутбли дунё тартиби тушунчаси турли зиддиятли ҳудудларда қандай муваффақиятсизликларга учрагани ва 2024 йилги прогнозлари ҳақида ёзди. 2023 йил совуқ урушдан кейин жорий этилиши мўлжалланган "Бир қутбли дунё тартиби" инқирозга юз тутгани билан эсда қолади.
Давомини ўқиш...07.02.2024 17:506 февраль – Қаҳраманмараш зилзиласига бир йил
2023 йил 6 февраль куни Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятида “аср фалокати” деб номланган кучли зилзила содир бўлган эди. Табиат ҳодисаси 53 минг кишини ҳаётдан олиб кетди, 14 миллион фуқаро бевосита жабрланди. Ҳодиса тафсилотлари ва оқибатлари.
Давомини ўқиш...06.02.2024 00:36АҚШ ва Европадаги юзлаб расмийлар Исроилни қўллаб-қувватлаш сиёсатини танқид қилувчи жамоавий мактубни имзолади
АҚШ, Буюк Британия ва Европа Иттифоқи мамлакатларидаги 800 дан ортиқ иқтидордаги ҳукумат амалдорлари ўз ҳукуматларининг Исроил ва Ғазо ўртасидаги урушдаги сиёсатига қарши жамоавий баёнотни имзолади. “Ҳукуматларимиз юритаётган сиёсат халқаро ҳуқуқнинг жиддий бузилиши, уруш жиноятлари ва ҳатто этник тозалаш ёки геноцидга олиб келиш хавфига эга”, дейилади баёнотда.
Давомини ўқиш...02.02.2024 23:48Исроил-Ҳизбуллоҳ зиддияти урушгача борадими?
Исроил-ҲАМАС можароси туфайли бугун фаластинликларнинг шафқатсизларча қирилаётгани, ёш гўдаклар, кексалар ва аёлларнинг геноцидга учраётгани Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштириб юборди. Ҳатто зиддиятга Ливаннинг катта нуфузга эга бўлган “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг аралашиб қолиш эҳтимолини юзага келтирди. Тўғри, ҳозирча Исроил ва “Ҳизбуллоҳ” ўзаро жанги чегарадош ҳудудларни ўққа тутиш билан чегараланган. Аммо зиддият 2006 йил июлидаги 34 кунлик, Исроилнинг мағлубиятига олиб келган уруш каби кенг қамровли ҳарбий ҳаракатларга олиб келмаслигига ҳеч ким кафолат бермайди. Azon Global сисий таҳлилчи Абдували Сойибназаровнинг бу борадаги мулоҳазаларини эътиборингизга ҳавола этамиз.
Давомини ўқиш...31.01.2024 10:47Фаластин аслида кимники?
Ўтган йиллар давомида ўн минглаб инсонларнинг қурбон бўлишига олиб келган Фаластин-Исроил можароси бугун яна дунё ҳамжамиятининг диққат марказида турибди. Хўш, асрлар мобайнида давом этиб келаётган бу можаро барчани “Аслида, Фаластин кимники: арабларникими ёки яҳудийларники?” деган саволни ўйлашга, фикрлашга мажбур қилади.
Давомини ўқиш...30.01.2024 18:00АҚШда мигрантлар инқирози Техас ва Байден маъмурияти ўртасидаги зиддиятларни кучайтирмоқда
АҚШнинг Техас штати мамлакатнинг жанубий чегараларидан оқиб келаётган ноқонуний муҳожирларга қарши қатъий қонунлар қабул қилиб, чегараларга тиканли сим тўсиқларни ўрнатмоқда. Бу эса Жо Байден бошчилигидаги федерал ҳукуматга маъқул келаётгани йўқ. Натижада чегара ҳудудида федерал ҳукуматга бўйсунувчи чегара хизмати ҳамда штат маъмурияти бўйсинувидаги Миллий гвардия ходимлари ўртасида ҳам зиддиятларни келтириб чиқармоқда. Azon Global таҳлилчиси Муҳаммад Довуд Асадуллоҳ ушбу вазиятга бир қур нигоҳ ташлади.
Давомини ўқиш...30.01.2024 10:13Халқаро суднинг Исроил устидан чиқарган қарори нимани англатади?
26 январь куни Гаагадаги БМТ Халқаро суди ЖАРнинг Исроилни Ғазода фаластинликларга қарши геноцид уюштирганликда айблаб киритган даъвоси юзасидан ҳукм чиқарди. Аксарият мамлакатлар, хусусан ЖАР, шунингдек, ҲАМАС ҳаракати томонидан олқишланган, Исроил ва унинг иттифоқчилари раддия берган қарор аслида нимани англатади? Бу якуний ҳукмми ёки Исроилга қарши кенг кўламли ҳукмларнинг бошланиши? Azon Global ушбу мавзуни ўрганди.
Давомини ўқиш...27.01.2024 21:17Шавкат Мирзиёевнинг Хитойга давлат ташрифи: асосий маълумотлар
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 23 январь куни давлат ташрифи билан Хитойга борди. Ташриф давомида муҳим учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди. Azon Global ушбу ташрифнинг энг муҳим жиҳатларини қисқача тарзда эътиборингизга ҳавола этади.
Давомини ўқиш...24.01.2024 17:46Мардлар уруши
Бугун бир видео кўриб қолдим. Ғазодаги ҳақиқий жанг саҳнаси. Бир гуруҳ Исроил ҳарбийлари бир уйда ҲАМАС билан отишмоқда. Бир аскар яраланади, сўнг бошқа бир хонага чекинишади. Видеода фақат икки ҳарбий автоматдан отаётганини кўриш мумкин, қолганлар қўрққанидан бурчакка тиқилиб олган ва афтидан, ёрдам кучлари келишини кутишмоқда. Видео ҳарбийлардан биридаги бодикамерадан тасвирга олинган. Исроил ўз мағлубияти, ожизлигини ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бекитишга уринишини ҳисобга олсак, катта эҳтимол билан бу босқинчилар ҲАМАС томонидан қириб ташланган ва видео улар томонидан эълон қилинган.
Давомини ўқиш...24.01.2024 10:45ҲАМАСсиз дунё тинчроқ бўлармиди…
“Ақсо тўфони” бошланганидан сўнг исроилликларнинг ҲАМАСни тор-мор этиш ҳақидаги ҳайқириқлари авж олди ва уларга ғарбнинг йирик давлатлари ҳам қўшилди. Уларнинг мақсади Ғазо секторидаги ҲАМАС бошқарувини тугатиш ва Фаластин ҳукумати қарорларини қабул қилишда унинг таъсирини йўқотиш эди. Бу ҳаракатлар ҲАМАСни дунё халқлари олдида террор ташкилот сифатида гавдалантириш, шунингдек уни Яқин Шарқдаги тинчлик ва осойишталикка ҳалал берадиган ягона тўсиқ қилиб кўрсатиш, араб мамлакатларининг ташқи алоқалари, хавфсизлиги учун таҳдид этиб намоён қилиш ташвиқотлари билан бошланди. Демак, уларнинг фикрича, ҲАМАС барча муаммонинг сабабчиси, ҲАМАСнинг йўқ қилиниши минтақадаги тинчликка олиб борадиган ягона йўл.
Давомини ўқиш...23.01.2024 17:40
...