6 февраль – Қаҳраманмараш зилзиласига бир йил
2023 йилнинг 6 феврал куни Туркиянинг Қаҳраманмараш вилоятининг Пазаржик туманида соат 04:17 да 7,7 магнитудали, Элбистон туманида эса 13:24 да 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Ушбу зилзилалардан кейинги бир йил ичида яна 57 минг марта афтершоклар қайд этилди.
Қаҳраманмараш
билан бирга Ҳатай, Османия, Адияман,
Диярбакир, Шанлиурфа, Газиантеп, Килис, Адана, Малатя ва Элазиғда ҳам таъсири кучли бўлган аср
фалокатида 53 минг 537 киши ҳаётдан кўз юмди, 107 минг 213 киши тан жароҳати
олди.
Туркия 4-даражали огоҳлантириш эълон қилган зилзиладан кейин миллий ва 93 та давлат,
шу жумладан Ўзбекистондан ҳам қидирув‑қутқарув
гуруҳлари минтақадаги ишларда
қатнашди.
120 минг квадрат километр майдонда 14 миллион фуқарога
бевосита таъсир кўрсатган зилзилалар 11 вилоят, 124 туман, 6 минг 929 қишлоқ ва
маҳаллаларда катта вайронагарчиликларга олиб келди.
Мамлакат бўйлаб 7 кунлик миллий мотам эълон қилинган бўлса,
зилзила содир бўлган ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинди.
Зилзиладан сўнг барча давлат муассасалари, маҳаллий
маъмуриятлар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва кўнгиллилар сафарбар қилиниб,
барча зарурий ёрдам,
хусусан, сув, озиқ-овқат, дори-дармон ва кийим-кечаклар тезда ҳудудга
жўнатилди.
Зилзилаларда вайрон бўлган 38 901 бинода қидирув ишлари олиб
борилди, инсонлар яшагани
аниқланган 26 минг бинода қидирув-қутқарув ишлари ўтказилди.
Ушбу
ишларга 11 488 хорижлик,
35 250 маҳаллий қидирув-қутқарув
ходими ва 142 минг хавфсизлик ходими, жами 650 минг ходим жалб қилинди.
Вилоятдаги 350 та чодир шаҳарчада 645 минг, 414 контейнер
шаҳарчасида 215 минг 224 контейнер ўрнатилди.
Зилзила зонасидаги 2 миллион 302 минг бино ва 6 миллион 227
минг ҳовлиларда зарар
миқдорини баҳолаш ишлари олиб борилди ва ҳозиргача вайроналарни тозалаш жараёнининг 91
фоизи бажарилди.
Зилзиладан жабр кўрган фуқароларнинг жароҳатларини даволаш
ишлари доирасида зилзила содир бўлган ҳудуддаги шаҳар марказлари ва қишлоқ жойларда 307 мингта уй-жой
қурилиши бошланди.