24.01.2024 10:45

Мардлар уруши

Бугун бир видео кўриб қолдим. Ғазодаги ҳақиқий жанг саҳнаси. Бир гуруҳ Исроил ҳарбийлари бир уйда ҲАМАС билан отишмоқда. Бир аскар яраланади, сўнг бошқа бир хонага чекинишади. Видеода фақат икки ҳарбий автоматдан отаётганини кўриш мумкин, қолганлар қўрққанидан бурчакка тиқилиб олган ва афтидан, ёрдам кучлари келишини кутишмоқда. Видео ҳарбийлардан биридаги бодикамерадан тасвирга олинган. Исроил ўз мағлубияти, ожизлигини ҳар қандай йўл билан бўлса ҳам бекитишга уринишини ҳисобга олсак, катта эҳтимол билан бу босқинчилар ҲАМАС томонидан қириб ташланган ва видео улар томонидан эълон қилинган.

Яҳудийлар қанчалик қўрқоқ бўлмасин, қуролсиз, ожиз аёллар ва болаларга нисбатан “шер” бўлишини бутун дунё билди. Шунда ҳам тишидан тирноғигача қуролланган ҳолатда! Аммо бирор жойда ҲАМАС аскарларининг аёллар ва болаларни қўятуринг, бирорта тинч аҳоли вакилини ноҳақ қатл қилганини кўрдингизми? Мен кўрмадим. Аксинча, ҳатто ҳарбий асирларга ҳам чин инсонлик муомаласида бўлинганини озод қилинган исроилликлар ўз тиллари билан айтишди. Асирлар алмашинуви жараёнида ҳатто уларнинг соппа-соғ, озода ва юзларида табассум билан чиққани бутун дунёни таъсирлантирди. Исроилчи? Ҳатто болаларни қанчалик қийнагани, майиб-мажруҳ, касалманд ҳолда қўйиб юборганига гувоҳ бўлдик. Европалик аёлнинг кимнинг қўлида асирликда қолишни танлардингиз, ҲАМАСми, Исроилми, деб сўраган сўровномасига ғарбликлар катта фарқ билан ҲАМАСни танлагани уларнинг нақадар аҳлоқли, нақадар мардонавор уруш олиб бораётганидан, асирларга ҳатто баъзи ҳукуматлар ўз фуқароларига раво кўрмайдиган юмшоқ муомалани қилаётганидан дарак беради.

***

Инсонлар турли сабабларга кўра бир-бири билан жанг қилиши мумкин: ҳимоя, ишғол, табиий ресурслар ваҳоказолар учун. Урушиш – яхшими-ёмонми, инсон табиатига жо қилинган хусусият. Тарих давомида одамлар мунтазам уришиб келган. Ўтмиш саҳифаларини варақласангиз, бирор йил, бирор аср йўқки икки халқ, икки давлат, икки тоифа бир-бирини қирғинбарот қилмаган бўлса.

Аммо. Урушнинг урушдан фарқи бор. Урушнинг ўз ёзилган-ёзилмаган қоидалари бор. Тинч аҳоли, аёллар ва болаларни қатлиом қилмаслик, асирлар ва ярадорларга инсонона муносабатда бўлиш ушбу қоидаларнинг бош мезонидир. Уруш сабаби қандай бўлишидан қатъи назар, айрим истисноларни ҳисобга олмаганда, асрлар давомида бу олтин қоидаларга амал қилинган. Тўғри, асир ва ўлжа олиш, қул қилиш ҳолатлари бўлган. Аммо асир ва қулларга ҳам инсондек муомалада бўлинган, уларнинг ҳақ-ҳуқуқларига риоя қилинган. Бу қоидаларга зафар қозонган томоннинг дини ёки эътиқодидан қатъи назар амал қилинган. Шунинг учун ҳам бу майдонни мардлар майдони деб аташган.

Уруш майдонида мард бўлиш нима берган? Ё шарафли ўлим, ёки тинч-хотиржам ҳаёт. Ахир шусиз ҳам катта йўқотишларга учраган қуролсиз ва ожиз инсонга зулм ва тажовуз қилган киши бутун умр тинч-хотиржам яшашига ишонасизми? Тинч ухлаб, даҳшатли тушлар кўрмаслигига-чи? Гарчи ўзига ўша вақтдаги қилмишларини оқлаш учун минглаб баҳоларни ўйлаб топганига қарамасдан, рисоладагидек яшашига мен асло ишонмайман.

***

Совуқ уруш давридан бугунги кунга қадар дунёнинг турли нуқталарида қонли урушлар олиб бораётган АҚШ Вьетнам (1955-1975 йиллар), Ироқ (2003-2011), Афғонистон (2001-2021) ва бошқа ҳудудларда миллионлаб инсонларнинг ўлими, бошпанасиз ва ватансиз қолишига сабабчи бўлди. Айни пайтда, юз минглаб аскарлари урушлардан майиб-мажруҳ, руҳий хаста бўлиб қайтди.

Биргина Вьетнам урушида АҚШ “Напалм” (ёнаётган олов пурковчи қирғинбарот қурол), “оранж” (дарахт ва қишлоқ хўжалиги экинларини йўқ қилувчи кимёвий қурол) каби даҳшат солувчи қуроллардан фойдаланиб, юз минглаб тинч аҳоли вакилларининг ўлимига сабаб бўлди. 58 минг қурбон билан бир қаторда сон-саноқсиз (урушда 2,5 млн аскар қатнашган) руҳий хасталар армиясига ҳам эга бўлди.

АҚШнинг Вьетнамдаги урушига қарши бўлган асосий фаоллардан бири Дэвид Кортрайтнинг эътироф этишича, Вьетнам уруши ветеранлари депрессия, қарамлик (ичкилик ёки наркотикларга), зўравонлик ва суицидга мойилликдан азият чекишган, шу сабабли жуда кўпларининг оилалари бузилиб кетган. АҚШнинг Вьетнам ва Афғонистондаги урушларида қатнашган собиқ ҳарбийлар орасида ўз жонига қасд қилиш дажараси жуда юқори. Бугун ҳам АҚШнинг йирик шаҳарларида бошпанасиз соғлом, бақувват ва ёш-ёш эркакларни кўплаб учратасиз. Уларнинг аксарияти айнан урушларда олган психологик жароҳатлари оқибатида ярим телбаларга, дарбадарларга айланиб қолишган.

Ёки собиқ СССРнинг Афғонистондаги, бугунги Россиянинг Украинадаги адолатсиз ва ноҳақ урушлари оқибатида ҳам минглаб ҳарбий хизматчилар катта психологик жароҳатлар олишди, олишда давом этмоқда. Ҳар ҳолда “контузия” сўзи биз ўзбекларга ҳам нотаниш эмас. Улар ҳам аслида уруш қурбонлари, бироқ ноҳақ, номард урушнинг.

***

Яна Ғазодаги урушга қайтамиз. Исроил матбуоти маълумотларига кўра, шу 110 кунлик уруш давомида 30 мингга яқин ҳарбий хизматчи турли даражада жароҳатланган, уларнинг катта қисми руҳий жароҳат олган бўлиб, ҳатто тунлари қўрққанидан пешоб қилиб чиқаётганини ҳам тан олмоқда.

Ишонч билан айтаманки, Ғазода уруш тугаганидан сўнг ғолиб ҳамасчиларнинг бирортаси умрининг қолган қисмини даҳшат ва руҳий хасталиклар билан ўтказмайди, аксинча, хотиржамлик, қалбидаги фахр ва ғурур, шараф ҳисси билан яшайди. Чунки, биринчидан, улар ўз ватани, миллати, дини ва шарафини ҳимоя қилмоқда, иккинчидан, мардларча уришяпти, фақат душманнинг ҳарбийлашган қисмларини мардонавор йўқ қилмоқда.

Уларнинг ҳар бир зафарли одимларидан урушсанг, мардларча уруш, ўлсанг, шараф билан ўл, деган маънони англагандек бўляпман.

Санжар Саид

Ўхшаш мақолалар

ҲАМАСсиз дунё тинчроқ бўлармиди…

Ғазоликлар матонати туфайли 30 нафар австралиялик аёл Исломни қабул қилди

Исроил матбуоти: Ғазога ҳужумлар бошланганидан буён 4 минг ҳарбий хизматчи ногирон бўлди

“Даҳия доктринаси”: сионистлар ваҳшийлиги ўзларига қарши ишлашни бошлади

Ғазо майдон эгаларидан илк ҳикоя

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари Ғарбда мусулмонлар тушунчасини ижобий томонга ўзгартирди

“Бизни чиқиндидек улоқтирдингиз” – Ғазодан қайтган Исроил аскари

Шайх Аҳмад Ёсиндан уммати Муҳаммадга мактуб!

Фаластинликлар нега ҲАМАСни айбламаяпти?

Сенатор: Исроил репутацион урушда мағлуб бўлмоқда

Фаластин қаршилик ҳаракати асосчиси шайх Иззуддин ал-Қассом ким?

“Аллоҳ қаерда? Нима сабабдан У Ғазо учун қасос олмаяпти?”, дея савол берувчиларга

Исроил инсон ҳуқуқлари ташкилоти: Исроил ҲАМАСга эмас, Фаластиннинг тинч аҳолисига қарши курашмоқда

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.