26.12.2023 13:48

Исроилнинг Ғазога ҳужумлари Ғарбда мусулмонлар тушунчасини ижобий томонга ўзгартирди

Исроилнинг Ғазодаги қатлиоми натижасида Ғарбда мусулмонлар ҳақидаги тасаввурлар ижобий томонга ўзгармоқда.

Австралиялик журналист ва фаол Си Жей Верлеман (CJ Werleman) Исроилнинг Ғазога қилган ҳужумларининг Ғарбда Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги тасаввурларга ижобий таъсир кўрсатаётганини билдирди.

Верлеманнинг таъкидлашича, Ғарб матбуоти 20 йилки мусулмонларни европалик ва америкаликларни ўлдирмоқчи бўлиб юрган соқолли террористлар қиёфасидаги хавфсизликка таҳдид сифатида таърифлаб келган. Ғазо воқеалари эса Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги барча тасаввурлар нотўғри ва ёлғон эканини кўрсатди.

Ғазо халқининг тасаввур қилиб бўлмайдиган зулм, азият ва оғриқларга қарамай ишғолга қарши туришда давом этганини ифода этган Верлеман одамлар ғазоликлар тимсолида "ўта оғир шароитларда кучли бўлиб қолган камтар, мағрур ва олижаноб бир халқ"ни кўришларини айтди.

Верлеман, бомбаланган бинолар вайроналари остидан олиб чиқилган ва ҳар нарсага қарамай Аллоҳга шукр қилишда бардавом бўлган фаластинликларнинг тасвирлари матбуотда акс этаётганини тилга олар экан, "Бу тасвирлар Ислом ва мусулмонлар ҳақидаги ёлғон гап-сўзларни ўзгартирди, чунки одамлар Ғазода йўқчилик ва қўрқувдан қутилишдан бошқа ҳеч нарсани талаб қилмаётган асил бир халқни кўрмоқда. Шунинг учун бир қатор ғарбликлар қўлларига Қуръони Каримни олиб, Исломни ўрганмоқда”, - деди.

Етакчи оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий медиа платформаларида Фаластин тарафдорларининг овозларни ўчириш, таҳдид қилиш ва жазолаш учун тизимли ва синхрон ҳаракат олиб борилаётганини билдирган Верлеман шу важ билан урушнинг биринчи ойида юзлаб академик, журналист, ёзувчи ва фаоллар ишдан бўшатилганини эслатди.

Верлеман кўплаб одамлар антисемитизм ёки Ҳамасни қўллаб-қувватлагани эмас, балки Ғазода сулҳ талаб қилгани учунгина ишдан бўшатилгани ёки таҳдид остида қолганини қайд этди.

Исроилнинг Ғазодаги зўравонлиги ҳақидаги фильтрсиз маълумотлар ва тасвирларнинг кунлик оқими, чеклов ва цензурага қарамай, дунёни бутунлай ўзгартирганини таъкидлаган Верлеман: “Дунё ортиқ ўзгарди, шу боисдан АҚШ ва Европа шаҳарларида мунтазам равишда жуда кўп сонли Фаластин тарафдорларининг норозилик намойишларига мезбонлик қилмоқда”, - деди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.