23.12.2023 16:19

“Бизни чиқиндидек улоқтирдингиз” – Ғазодан қайтган Исроил аскари

Ғазоликларни қирғин қилиб қайтган Исроил армияси аскари Афиаи Ливи ўз ҳис-туйғалари билан ўртоқлашди. Қуйида унинг гапларини тўлиқ келтирамиз:

"Шу аёлни кўряпсизми? Уни икки қўлим билан бир неча марта ўлдиришимга сал қолди! Кечалари ухлаётганимда, қўрқувдан пешоб қилиб қўяяпман. Хонамда ухлай олмайман. Ухлай олмаяпман!

Худди ҳозир бошим устидан РПГ учиб ўтаётгандек. Ўзимни бульдозер ичида, жангда мурдалар ҳидини туяётгандек тасаввур қиламан, хизматдошларимнинг қолдиқларини ўз қўлларим билан йиғиштириб оламан ва улар қаерда деб сўрайман!

Яқинда Ғазодан қайтган аскарлар ҳақида гапиряпсиз - улар бу ерда четлаштирилган одамлар, бегоналар, ҳозир эса уларнинг ўнлаблари тарк этилган ва ҳеч кимга керак эмас. Ўзим ҳақимда ҳам гапиряпман – мен ҳам ҳеч кимга керак бўлмаганларданман.

Бу кескин гапларим учун узр сўрайман, бироқ бизнинг қонимиз устидан жавобгарлик ҳар бирингизнинг қўлингизда.

Мен алкашга айланиб қолдим. Қарзларим 800 минг шекелдан ошди ва бўйнимгача қарзга ботдим. Нега ҳеч бирингиз бунинг учун жавобгарликни ўз зиммангизга олмайсиз?! Сиз бизни полигонга ташладингиз, бизни чиқиндига айлантирдингиз”, - деди Ливи ўз аҳволи ҳақида.

Бундан олдин ҲАМАС қаршилик ҳаракати раҳбари Абу Убайда Ғазо секторига келганлар ҳақида: “Ёки ўлдирилади, ё асирга олинади, ё бир умрлик ногиронлик билан азобланади, ёки умрбод руҳий касаллик билан қайтинг”, - деган эди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.