18.12.2023 10:19

Борлиқдаги бир овоз уруш ҳақиқатларини очиб берди

Кеча Гидеон Леви “Ҳаарец” газетасида шундай ёзди:

“Бизда ҳали бундай уруш бўлмаган. Мутлақ, ҳамма бир овозда қўллаб қувватлаган уруш. Катта сукунат уруши. Кўр-кўрона ёрдам уруши. Бошида ҳам энг чўққисига етганда ҳам ҳеч қандай қаршиликсиз, норозиликсиз, ҳамма маъқуллаган уруш. Ҳамманинг ҳар томонлама қўллаб-қувватлаши билан давом этаётган уруш. Ғазода салкам йигирма минг одам ҳалок бўлган уруш. Уларнинг аксари бегуноҳ эди. Ғазо халқининг уйларини ҳам, қалбларини ҳам вайрон қилган уруш. 

Бу Исроил тарихидаги адолатли урушмиди? Икки миллионлик инсоннинг тинчини бузган бу уруш ахлоқ меъёрларига тўғри келадими? Агар жавобингиз “Йўқ” бўлса, нега бу қон тўкишларни тўхтатадиган овоз йўқ? Ҳатто Исроил ҳарбийлари орасидан ҳам яна қанча қон тўкилишини хоҳлайсиз?

Ғазодаги азоб-уқубатлар Исроил учун ҳеч қандай ютуқ келтира олмайди. Қиш яқинлашмоқда ва бу азоб икки баравар, балки уч баравар кўпаяди. Исроил ҳеч қачон бу урушда бўлгани каби бунчалик вайронагарчилик қилмаган, бунчалик кўп сонли болалар ва қарияларни ўлдирмаган.

Агар Исроил умумий нутқларда фақат хаёлий ҳарбий ютуқлар ҳақида бонг ураверса, ўзининг вайронагарчиликларини давом эттираверса, шунингдек, унга нисбатан қилинган қаршиликларга беписанд қарашда давом этаверса, исроилликлар учун натижа аниқ: бу уруш ҳеч қачон тўхтамайди, токи сектор аҳолисининг ҳаммаси қирилиб кетмагунича”. (Иқтибос тугади)

Биз такрорлаймиз:

7 октябрдан олдинги барча ҳодисаларга қарамасдан айтамизки, бу бизга ўн йиллар давомида маълум бўлганидан бошқа “борлиқ” ва бу биз анчадан бери таниганимиздан бошқа “жамият”.

“Ақсо тўфони” турли тарғиботлар билан яшириб келинаётган ҳақиқатларни ошкор қилиб ташлади. Бу ахлоқ меёрларидан ташқаридаги “борлиқ”, булар ўзидан бошқаларни тан олмайдиган жамият. “Ақсо тўфони” мана шуларни очиб берди.

Ёсир аз-Заатра, журналист, Фаластин.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.