Халқаро ҳаёт
Даҳшатли ҳисобот: йирик компаниялар Фаластиндаги геноцидни қўллаяпти
Бу платформалар юқори даражадаги исроиллик амалдорлар ва бошқа фойдаланувчиларга фаластинликларни йўқ қилишга очиқдан-очиқ даъват қилиш, уларни "чала-одамлар", "ҳайвонлар" ва ундан ҳам ёмони ғайриинсонийлаштириш имконини берди. Бу геноцид риторикаси интернетнинг ноаниқ бурчаклари билан чекланиб қолмади. У жамият стандартлари ва инсон ҳуқуқларига содиқлигини даъво қилаётган платформалар томонидан тарғиб қилинди, кучайтирилди ва эътирозсиз қолдирилди.
Давомини ўқиш...12.10.2024 18:00Геосиёсий кескинликдан Миср иқтисодиёти қандай зарар кўрмоқда?
Минтақада содир бўлаётган воқеалар Миср манфаатларига бевосита зиддир. Мамлакат шимолий-шарқда Ғазо, жанубда Судан, ғарбда Ливия ва шарқда Қизил денгиз сингари беқарорлик ҳудудлари ўртасида қолиб кетган. Қизил денгизда Яман ҳусийларининг Исроил портлари сари йўл олган ёки қайсидир маънода ишғолчи давлатга алоқадор юк кемаларига ҳужумлари халқаро юк ташиш ҳажмига салбий таъсир қилиб, Сувайш канали даромадлари камайишига олиб келди.
Давомини ўқиш...12.10.2024 16:48Бомбаланаётган Ғазо: 372-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 372 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...12.10.2024 13:25Тожикистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларда қарийб бутунлай рублга ўтди
Тожикистон ва Россия ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг 97,5 фоизи рублда амалга оширилмоқда. 2021 йилдан бу икки давлат ўртасидаги ҳисоб-китобларда рублнинг улуши қарийб икки бараварга ошган.
Давомини ўқиш...12.10.2024 09:30Икки Муқаддас масжидга янги имомлар тайинланди
Саудия Арабистони қироли фармони билан Маккаги Масжидул Ҳаром ва Мадинадаги Масжидун Набавий масжидларига янги имомлар тайинланди. Ушбу фармонга кўра, Масжидул Ҳаромга шайх Бадр Ал-Турки ва шайх Валид Ал-Шамсан, Масжидун Набавийга шайх Муҳаммад Барҳажий ва шайх Абдуллоҳ Ал-Қарафий имом этиб тайинланди.
Давомини ўқиш...11.10.2024 16:30“Юмшоқ куч”: “Ёлғонлар империяси”нинг муваффақияти сири
Ҳар қандай давлат иложи борича халқаро обрўсини оширишга интилади. Шу мақсадда унинг матбуот ва жамоатчилик билан алоқалар бўлими фаолият юритади. Аммо глобал саҳнада Америка брендидан ҳайрланган ва таъсирланган баъзи ҳукуматлар ҳам ўз давлатлари учун “юмшоқ куч” яратишга киришдилар. Улар буни нейтрал, умумий тушунча деб ҳисоблаб, мамлакатнинг ижобий имижини тарғиб қилишга қаратилган PR ва реклама кампанияларига ўхшаш нарса деб ўйладилар. Лекин аслида ҳам шундайми? Ушбу ҳаракатлар “Америка неолиберализми”дан нусха кўчириш эмасми?
Давомини ўқиш...11.10.2024 16:25Покистоннинг Балужистон вилоятида кончиларга ҳужум қилинди, 20 киши ҳалок бўлди
Покистоннинг мустақиллик учун ҳаракат қилиб келаётган Балужистон вилоятидаги кичик бир конга ҳужум амалга оширилди. Оғир қуроллардан фойдаланган жангарилар кончиларни бир жойга тўплаб, отиб ташлаган. Ҳодисада камида 20 киши ҳалок бўлди, 6 киши жароҳатланди.
Давомини ўқиш...11.10.2024 14:51Бомбаланаётган Ғазо: 371-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 371 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Давомини ўқиш...11.10.2024 14:08«Милтон» тўфони: 16 киши ҳалок бўлди, 3 миллион уй электрсиз қолди
Пайшанбага ўтар кечаси АҚШнинг Флорида штатининг ғарбий қирғоқларига урилган «Милтон» тўфони оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилар экан, қурбонлар сони ҳам ортмоқда. Шу вақтга қадар 16 кишининг ҳалок бўлгани аниқланди. Кучли шамол, ёғингарчилик ва торнадо етказган зарар миқдори ҳисобланмоқда.
Давомини ўқиш...11.10.2024 10:41Швецияда Исроилнинг Elbit Systems ширкати корхонасида отишма содир бўлди
Швециядаги Исроилнинг жанговар учувчисиз учоқлар ишлаб чиқарувчи Elbit Systems ширкати корхонасида 15 ёшдан кичик ўсмир томонидан отишма содир этилди. Ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмади, ўсмир қўлга олинган.
Давомини ўқиш...11.10.2024 09:35
...