Бомбаланаётган Ғазо: 371-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 371 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Хон Юнисга, Зайтун вилоятига, Жабалия ва
Мавоси лагерларига ҳужум қилди. Кун давомида 72 киши ҳалок бўлди. Уруш
бошланганидан буён 42 065 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Тубас, Тулкарм, Наблус ва
Ал-Халилга бостириб кирди. Тулкармда бир уй портлатиб
юборилди, 2 киши ҳалок бўлди.
▪️Ал-Қассам бригадалари Жабалия лагерида ишғол карвонини йўқ
қилиш операциясини ўтказди. 3 та майор йўқ қилинди. Жабалия ҳамон босқинчилар томонидан шафқатсиз
қамалда.
▪️Ҳусийлар: Қизил денгизда Америка нефть кемасига ва Ҳинд
океанида яна бир кемага ҳужум қилдик.
▪️Ҳизбуллоҳ 20 та ҳарбий ҳужум уюштирди, Ҳайфа, Кирят Шмона,
Сафад, Аскаланга 200 дан ортиқ ракета учирди. Чегарада қаршилик жангчилари
Меркава танкини йўқ қилди.
▪️Исроил ҳаво кучларининг Байрут марказидаги турар-жой
биноларига берган зарбалари натижасида 22 ливанлик ҳалок бўлди ва 117 киши
яраланди.
▪️Хитойнинг БМТдаги вакили: Ғазо ҳақиқий дўзах.