12.10.2024 13:25

Бомбаланаётган Ғазо: 372-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 372 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Жабалия лагери, Рафаҳ ва Хон Юнисга ҳужум қилди. Кун давомида 41 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 42126 киши шаҳид бўлди. 

▪️Босқинчилар саккизинчи кундирки Жабалия лагерини қамалда ушлаб турибди, у ерда фашистлар бир кунда 20 дан ортиқ одамни ўлдирди. Минглаб одамлар гаровга олинмоқда.

 ▪️Ал-Қассам бригадалари Байт-Лахиядаги ишғолчиларнинг зирҳли транспортёрларини йўқ қилди, Рафаҳдаги ишғолчилар туннелини портлатиб юборди, Сдеротни ўққа тутди.

 ▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: 24 соат ичида 60 киши ҳалок бўлди, 168 киши жароҳат олди. 

 ▪️Ҳизбуллоҳ: Ҳайфадаги портловчи моддалар заводини портлатиб, Хирбет Зараитда пиёда аскарларга ҳужум қилдик.

 ▪️Ҳизбуллоҳ матбуот котиби: Душман қўшин ва бригадалар жалб қилинганига қарамай, олдинга ўта олмаяпти.

 ▪️Яман ҳусийлари ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини енгиб, Тел-Авивга учувчисиз учоқдан зарба берди.

 ▪️Никарагуа Исроил ҳукумати фашист дея Тел-Авив билан дипломатик алоқаларини узди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.