Покистоннинг Балужистон вилоятида кончиларга ҳужум қилинди, 20 киши ҳалок бўлди
Покистонда жума куни эрталаб қуролли шахслар кичик шахсий шахтага ҳужум қилиши оқибатида камида 20 ишчи ҳалок бўлди, етти нафари яраланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Воқеа ғарбий Балужистон вилоятида содир
бўлган. Покистоннинг ресурсларга бой, аммо энг қашшоқ ҳудуди Эрон ва Афғонистон
билан чегарадош ҳудуди узоқ йиллардан бери мустақиллик учун курашиб келади.
Балужистонда мунтазам равишда террор ҳужумлари содир бўлади.
“Бир гуруҳ қуролли кишилар Дуки ҳудудидаги Жунаид Соал конига ҳужум қилди. Улар оғир қуроллардан
фойдаланган”, — деди шаҳар полицияси бошлиғи Ҳумоюн Хон.
Унинг сўзларига кўра,
террорчилар миналарга гранаталар улоқтирган, сўнг ишчиларни бир жойга тўплаб,
уларга қарата ўт очишган. Ҳужумчилар машина ва жиҳозларга ҳам ўт қўйишган.
“Биз 20 та жасадни қабул қилиб олдик. Олти киши касалхонага ётқизилди”, деди Дукидаги шифохона
шифокори Хон Шадизай.
Ҳозирча ҳеч қайси исёнчи
гуруҳ кончилар ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади. Бироқ минтақадаги энг йирик террорчи ташкилотлардан бири Балужистон озодлик
армиясидир. Август ойида Балужистонни Покистоннинг қолган қисми билан боғловчи
темир йўл кўприги ва автомобиль йўлида содир этилган ҳамда 70 дан ортиқ инсоннинг
ўлимига сабаб бўлган қўпорувчилик ҳаракати учун жавобгарликни айнан ушбу гуруҳ ўз зиммасига олганди.