12.10.2024 09:30

Тожикистон ва Россия ўзаро ҳисоб-китобларда қарийб бутунлай рублга ўтди

Тожикистон Миллий банки раиси ўринбосари Сирожиддин Икромийнинг маълум қилишича, 2021 йилдан буён республика ва Россия ўртасидаги ҳисоб-китобларда рублнинг улуши қарийб икки баравар ошиб, 97,5 фоизга етган, дея хабар бермоқда ТАСС.

“Таъкидлаш жоизки, Тожикистон Республикаси ташқи савдо операциялари бўйича ҳисоб-китобларда Россия рублининг улуши 97,5 фоизни ташкил этади. 2021 йилда бу кўрсаткич бор-йўғи 45 фоизни ташкил этарди”, — деди Икромий.

Миллий банк раиси ўринбосарининг қўшимча қилишича, Россия банкларида Тожикистон банкларининг қарийб 60 фоизи ўз вакиллик ҳисобларини очган. Шу билан бирга, Тожикистон ва Россия Ғарбнинг Россияга қарши санкциялари шароитида молия соҳасида ҳамкорликни давом эттириш имкониятларини топган.

Қайд этилишича, 2024 йил август ойида Тожикистон Миллий банки раиси Фирдавс Толибзода МДҲ иштирокчилари билан рублда ҳисоб-китоблар ҳажми ошгани ҳақида хабар берган эди. Республикада бундай операциялар улуши қарийб60 фоизга етди. Унга кўра, доллардаги тўловлар ҳажми камайиб бормоқда.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.