Венесуэла президенти Николас Мадуро Исроилнинг Ғазодаги сиёсатини қўллаб-қувватлаётган Аргентина президенти Хавер Майлини хиёнаткорликда айблади. У Майлини “сионистлар лаганбардори” ва “фашист” деб атади.
Москва муфтийси Ильдар Аляутдинов Троицк шаҳридаги Абу Бакр масжиди бузиб ташланганига изоҳ берар экан, “Бу воқеа мусулмонларнинг қалбида оғриқ билан акс-садо беради”, деди. Унинг сўзларига кўра, Янги Москвадаги “Илм ва эътиқод” мусулмонлар жамоати масжиднинг “барча талабларга жавоб берадиган янги биносини қуришга тайёргарлик кўрмоқда”.
Google ходимлари Нью-Йорк ва Калифорниянинг Саннивейл шаҳарларида Исроил билан ҳамкорликни тўхтатишни талаб қилиб намойишга чиқди. Ўн соатлик намойишлар ортидан бир қанча фаоллар полиция томонидан ҳибсга олинди.
Бутун дунёнинг нигоҳи Ғазо ва Украинага қараб турган бир вақтда, бир йилдан буён фуқаролик урушидан азият чекаётган 50 миллион аҳолига эга Суданда 15 минг тинч аҳоли қурбон бўлди, 25 миллион киши очликдан азият чекмоқда ва 11 миллион киши ўз уйларини тарк этди. Бироқ хорижий ҳомийлар Хартумга Киевга қараганда 1000 баравар камроқ ёрдам ажратмоқда.
Иордания қироли Абдуллоҳ Иккинчи Исроилга Эрон ракеталарини йўқ қилишда ёрдам берганига изоҳ берди. Иордания раҳбарининг сўзларига кўра, у ўз мамлакати уруш театрига айланишини истамайди ва ўз хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Эрон ракеталарини йўқ қилган.
Россия ҳарбийлари Украинанинг Чернигов шаҳрига зарба берди, натижада 11 киши ҳалок бўлди, яна 22 киши яраланди. Вайроналар остида ҳали ҳам одамлар бўлиши мумкин.
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 194 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
Афғонистон, Покистон ва БААда кучли ёғингарчиликлар кузатилмоқда. Покистонда чақмоқ ва жала туфайли 36 киши, Афғонистонда эса 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлди. Дубайда эса 1,5 кун ичида йиллик меъёрдан 2 баравар кўп ёмғир ёғди. Ўнлаб парвозлар бекор қилинди, юзлаб рейслар кечиктирилди.
Москва вилояти Троицк шаҳридаги Абу Бакр масжиди аҳоли норозилиги сабабли бузиб ташланди. Шу тариқа Троитск мусулмон жамоаси ҳамда масжид бузилишини талаб қилган маҳаллий аҳоли ва миллатчи фаоллар ўртасидаги уч йиллик қарама-қаршилик якунига етди.
АҚШнинг The New York Times газетаси Исроилнинг Ғазода олиб бораётган урушини ёритаётган журналистларига “геноцид” ва “этник тозалаш” атамаларини ишлатишни чеклаш ҳамда Фаластинга нисбатан “босиб олинган ҳудуд” иборасини ишлатмасликни топширди. Шунингдек, “Фаластин” сўзини камроқ ишлатиш ва “қочқинлар чодиргоҳи” атамаларидан қочиш ҳам буюрилди.