Иордания қироли Исроилга ёрдам берганини изоҳлади
Иордания қироли Абдуллоҳ Иккинчи Исроилга Эрон ракеталарини йўқ қилишда ёрдам берганига изоҳ берди, деб хабар қилмоқда Islam News.
Иордания
раҳбарининг сўзларига кўра, у ўз мамлакати уруш театрига айланишини истамайди
ва Эрон ракеталарини йўқ қилишда Иордания ўз хавфсизлигини таъминлаш
мажбуриятини олган. Бу Исроилга ёрдам бериш истаги билан ҳеч қандай алоқаси
бўлмаган суверен давлатнинг қарори бўлган.
Бундан
сал олдин Берлинда немис ҳамкасби билан учрашувда Иордания ташқи ишлар вазири
Айман Сафади халқаро эътиборни Ғазо секторидан чалғитмасликка, уни Исроил ва
Эрон ўртасидаги можарога ўтказмасликка чақирди.
Эслатиб
ўтамиз, ўтган ҳафта охирида Эрон Дамашқдаги Эрон консуллигининг Исроил
томонидан бомбардимон қилиниши ва 13 нафар эронлик ҳарбийлар ҳалок бўлган ҳужумга
жавобан Исроил ҳарбий объектларига зарбалар берди.
300 дан ортиқ учувчисиз учоқ, қанотли ва баллистик ракеталарнинг аксарияти
Исроил ҳудудига етиб бормасидан уриб туширилган.
Уриб
туширилган Эрон ракета ва дронларнинг бир қисми Иордания ҳиссасига тўғри
келади. Жумладан, Иордания маликаси, Қироллик ҳарбий-ҳаво кучлари учувчиси
Салма Эрон ҳужуми куни олтита учувчисиз учоқни уриб туширганини маълум қилди.