-
БАА ҳукумати ўғирлик ва талончилик ҳолатлари кескин ортгани муносабати билан ўз фуқароларини Европа давлатларига сафар қилмасликка чақирди. Сафарини бекор қилиш имкони бўлмаганларга “ўта ҳушёр ва эҳтиёткор бўлиш” тавсия қилиниб, Испания, Грузия, Италия, Буюк Британия, Франция ва Австрия БАА фуқаролари учун энг хавфли давлатлар экани таъкидланди.
-
1 июлдан БМТ Хавфсизлик Кенгашига раислик бир ой муддатга Россияга ўтди. Россия раислигидаги асосий тадбирлар ой ўрталарида бўлиб ўтиши кутилмоқда ҳамда улар янада адолатли, демократик ва барқарор дунё тартибини барпо этиш, Яқин Шарқдаги вазиятни тартибга солиш, шунингдек, БМТнинг КХШТ, МДҲ ва ШҲТ билан ҳамкорлигига бағишланади.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 270 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида БМТ шафелигида Афғонистон бўйича учрашувлар бўлиб ўтмоқда. Унда АҚШ бошқа бир қатор мамлакатлар билан бирга Афғонистоннинг банк ва иқтисодий фаолиятига қўйилган чекловларни бекор қилишга ваъда берди. Толибон ушбу ваъдани олқишлади. “Россия, Хитой, Эрон, Покистон, Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Туркманистон, АҚШ ва Ислом ҳамкорлик ташкилотининг позицияси олқишга лойиқ”, - деди Толибон вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид.
-
Украинада 18 июнь куни суиқасдга учраган қозоғистонлик мухолифатчи журналист Айдос Садиков қарийб икки ҳафта жонлантириш бўлимида ётгач, ҳаётдан кўз юмди. Журналист ва унинг рафиқаси 1 миллиондан ортиқ обуначига эга «База» YouTube-каналини бошқарган ҳамда Қозоғистон раҳбариятини танқид қилиб келган. Украина полицияси журналистга суиқасд уюштирган икки қозоғистонлик шахсини аниқлади, улардан бири таслим бўлган, иккинчиси қидирувда.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг бешинчи қисмида Нуҳ тўфони ҳақида суҳбатлашамиз.
-
Учрашувда Афғонистонда юзага келаётган вазият муҳокама қилиниб, афғон халқига гуманитар ёрдамни кенгайтириш, жаҳон ҳамжамиятининг бу мамлакатга нисбатан умумий стратегиясини ишлаб чиқиш зарурлиги таъкидланган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев БМТ бош котиби Антониу Гутерришни “Олий даражали дўстлик” ордени билан мукофотлаган.
-
Мамлакатда мазкур муддатдан кўпроқ вақт мобайнида бўлишни истаган ўзбекистонликлар Ўмонга кириш пайтида аэропортнинг ўзида кириш визасини расмийлаштиришлари мумкин. Маълумот учун, янги қарор 14 июндан кучга кирган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 269 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
АҚШда полициячи Мьянмадаги геноциддан қочиб, океан ортига бошпана излаб борган мусулмон оиланинг 13 ёшли фарзандини отиб ўлдирди. Расмийлар ушбу ҳодисада полициячини оқлаб, боланинг қўлида ўйинчоқ қурол бўлганини сабаб қилиб келтирмоқда. Полициячининг ўзи эса бола ва унинг шериги Манхеттен шимоли-ғарбидаги дўконни умарган талончиларга жуда ўхшашлигини баҳона қилган