Москва вилоятидаги Малаховка аҳоли пунктида яшовчи мусулмонлар ҳудуддаги масжид Тергов қўмитаси ва бошқа идораларнинг доимий текширув объектига айланганидан шикоят қилиб видеомурожаат йўллашди. Уларнинг фикрича, текширувларга айрим фаолларнинг турли идораларга шикоятлари сабабли ўтказилмоқда. Бу каби фаоллар масжид автотураргоҳи нотўғри жойда жойлашгани, ўсимликларга зарар етказилаётгани, ичкиликбозлик, гиёҳвандлик ва мусиқа тинглаш каби ҳолатлар кузатилаётганини айтиб, ибодат уйини ёпишни талаб қилмоқда.