13.07.2024 10:51
Эроннинг янги президенти Россияни мамлакатининг қимматли стратегик иттифоқдоши деб атади
Эроннинг янги президенти Масуд Пезешкиан давлат раҳбари этиб сайланганидан кейин чоп этган мақоласида Россияни мамлакатининг қимматли стратегик иттифоқдоши деб атади.
Шунингдек, у Россия-Украина можаросида тинчлик ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини ҳам маълум қилган.
Бундан ташқари, АҚШнинг Эрон ядро дастури доирасида жорий этган санкцияларига ҳам тўхталиб ўтди.
"Қўшма Штатлар ... ҳақиқатга дуч келиши ва Эрон босимга жавоб бермаётгани ҳамда жавоб бермаслигини, Эроннинг мудофаа доктринаси ядровий қуролни ўз ичига олмаслигини бир мартада бутунлай тушуниши керак", – деди Пезешкиан "Янги дунёга менинг хабарим" деб номланган баёнотида.
69 ёшли Пезешкиан прагматик ташқи сиёсат олиб боришга, йирик давлатлар билан 2015 йилги ядровий келишувни қайта тиклаш бўйича тўхтаб қолган музокаралар юзасидан кескинликни юмшатишга ҳамда ижтимоий либераллаштириш ва сиёсий плюрализм истиқболларини яхшилашга ваъда берди.
“Хитой ва Россия қийин пайтларда бизни доимо қўллаб-қувватлаб келган. Биз бу дўстликни чуқур қадрлаймиз. Россия Эроннинг қадрли стратегик иттифоқчиси ва қўшниси ҳамда маъмуриятим ҳамкорлигимизни кенгайтириш ва фаоллаштириш тарафдори бўлиб қолади”, – деди Пезешкян.
У Теҳрон Украинадаги можарога барҳам беришга қаратилган ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлашини қўшимча қилди.
“Эрон халқи ўз ҳуқуқларимиз, қадр-қимматимиз ҳамда минтақа ва жаҳондаги муносиб ролимизни таъкидлаб, халқаро майдонда конструктив ҳамкорликни фаол давом эттириш учун менга қатъий мандат топширди”.
"Мен ушбу тарихий саъй-ҳаракатларга қўшилишга тайёр бўлган барчани очиқ таклиф қиламан", – дея қўшимча қилди Пезешкиан.