-
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Анқара шаҳрига расмий ташриф доирасида “Turkish Aerospace Industries Inc.” компанияси фаолияти билан танишди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 244 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Қозоғистонда халқ референдумида АЭС қурилиши маъқулланса, ушбу лойиҳага давлат бюджетидан 10-12 млрд доллар ажратиш режалаштирмоқда. Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тўқаев 2023 йилнинг сентябрь ойида АЭС қуриш масаласини умумхалқ референдумига қўйишни таклиф қилган эди. АЭСнинг 20235 йилгача фойдаланишга топширилиши айтилмоқда.
-
Испания Жанубий Африканинг Ғазо секторидаги геноцид бўйича Халқаро судда Исроилга қарши даъвосига қўшилди. У Ғазо секторидаги геноцидни тўхтатиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди.
-
Россия президенти Владимир Путин етакчи ахборот агентликлари раҳбарлари билан учрашувда Ғазодаги вазият ҳақида тўхталиб, у ерда бўлаётган воқеаларни уруш эмас, балки тинч аҳолининг бутунлай йўқ қилиниши деб атади. Шу билан бирга, Россия етакчиси ҲАМАСнинг ҳаракатларини қўпорувчилик сифатида баҳолади.
-
Ўзбекистон ТИВ АҚШ президенти Жо Байден эълон қилган Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш режасига муносабат билдирди. Унда Ўзбекистон можароларни фақат тинч йўл ва барча мавжуд дипломатик воситалар ёрдамида ҳал қилиш тарафдори экани таъкидланган. “АҚШнинг ўт очишни тўхтатиш, гаровга олинганларни озод қилиш ва тинч ҳаётни тиклаш бўйича ташаббусини олқишлаймиз», — деди вазирлик вакили.
-
Исроил ҳукумати Ливан билан фронтда юзага келиши мумкин бўлган кескинлашувга тайёргарлик кўриш учун қўшимча 50 минг захирадаги ҳарбий хизматчилар чақирувини маъқуллади. Фаол захирадаги аскарларнинг умумий сони шимолда Ливан билан эҳтимолий жангларга тайёргарлик кўриш учун 300 минг нафардан 350 минггача кўтарилди. Ливан билан чегарада Исроил ҳарбий кучлари сони ортиб бормоқда.
-
Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов охирги саккиз йил ичида Россиядаги ўзбекистонлик меҳнат муҳожирлари сони камида тўрт баравар камайганини маълум қилди. У бир неча миллион ўзбек фуқаросининг ватанга қайтишини Ўзбекистондаги иқтисодий ислоҳотлар муваффақияти билан боғлади.
-
Мьянманинг Ракхайн штатидаги мусулмонлар дунёдаги энг кўп таъқиб қилинадиган ва камситиладиган гуруҳлардан бири бўлиб қолмоқда. Улар 2012 ва 2017 йилларда Мьянма ҳарбий хунтаси томонидан уюштирилган геноцид қурбони бўлиб, кейинчалик Бангладеш каби давлатларга зўравонликлардан қутулиш учун кетган қочқинлар сифатида халқаро диққат марказига айланди. 1,2 миллиондан ортиқ Роҳинжа мусулмонлари айни дамда Мьянмадан ташқарида истиқомат қилишади, бу эса уларни дунёдаги фуқаролиги мавжуд бўлмаган энг катта гуруҳлардан бирига айлантиради.
-
Columbia Law Review журнали сайти Исроилни танқид қилувчи мақола ортидан ўчириб қўйилди. Ҳарвард юридик факультети аспиранти фаластинлик Рабеа Эгбариянинг Исроилни геноцидда айблаб ёзилган мақоласи туфайли АҚШдаги 123 ёшли Columbia Law Review журнали сайти ёпиб қўйилди. Мақола муаллифи сайтнинг ёпилишини “АҚШдаги коллежлар кампусларида кузатилаётган кенг кўламли авторитар репрессиянинг кичик бир қисми” сифатида кўриш кераклигини таъкидлаган.