-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 245 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Корея Республикаси президенти Юн Сеок Ёл 10-15 июнь кунлари давлат ташрифи билан Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонда бўлади. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи биринчи ўринбосари Ким Таэ Хенинг айтишича, Юн душанба куни биринчи хоним Ким Кеон Хи ҳамроҳлигида олти кунлик сафарини бошлайди ва 15 июнга қадар Марказий Осиёнинг учта давлатига ташриф буюради.
-
Исроил қўшинлари босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги яҳудий экстремистларга кўпроқ қурол тарқатмоқда. Исроил Миллий хавфсизлик вазири Фаластин ҳужумларидан ҳимоя қилиш баҳонасида исроилликларни, жумладан, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги кўчманчиларни қуроллантириш кампаниясини бошлаган эди.
-
Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Турк дунёсининг кучайиши Туркий Давлатлар Ташкилотини катта куч марказига айлантиришини таъкидлади. Озарбайжон раҳбари Туркий тилли давлатлар Парламент Ассамблеясига аъзо давлатлар парламентлари раислари билан учрашувда яна нималар деди?
-
Туркия ва Ўзбекистон ўртасида оммавий ахборот воситалари ва коммуникация соҳаларида ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги Аҳдлашув баённомаси имзоланди. Баённома билан, жумладан, қўшма йиғилишлар, семинарлар, амалий машғулотлар, тренинглар ва конференциялар ташкил этилиб, ОАВ, алоқа ва телерадиоэшиттириш соҳаларида расмий шахслар ва экспертлар ўртасида ташрифлар алмашинуви рағбатлантирилади.
-
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған Шавкат Мирзиёевни мамлакатнинг олий давлат мукофоти — «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлади.
-
Анқарада Ўзбекистон ва Туркия президентлари раҳбарлигида ўтказилган икки мамлакат ўртасида 19 та ҳужжат имзоланди. Бундан ташқари, Шавкат Мирзиёев ва Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.
-
Шавкат Мирзиёев Туркияга давлат ташрифи чоғида Фаластин бўйича баёнот берар экан, Ўзбекистон президенти Ғарб давлатларининг фожиага бўлган муносабати Ўзбекистон ва Туркияни қаттиқ хавотирга солаётгани, амалда иккиёқлама стандартлар кузатилаётганини таъкидлади. “Тинчликка эришиш учун мустақил ва озод Фаластин давлати ташкил этилиши шарт”, - деди у.
-
Ҳарийқ минтақасида янги ой – Зулҳижжа ҳилоли кўринди. Саудия Арабистони Олий Маҳкамаси томонидан 7 июнь, жума кунидан 1445 ҳижрий йилнинг Зулҳижжа ойи бошланиши эълон қилинди. Зулҳижжа ойининг 10-санаси, яъни Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни эса 16 июнга тўғри келади.
-
Анқарадаги Президент саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди. Музокаралар давомида ҳукуматлар олдига товар айирбошлашни 5 миллиард долларга етказиш, жумладан, Имтиёзли савдо битими доирасида маҳсулот турларини кенгайтириш вазифаси қўйилди. Истанбул шаҳрида Ўзбекистоннинг савдо ваколатхонасини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди.