06.06.2024 15:40
Бомбаланаётган Ғазо: 244-куннинг асосий воқеалари
Босқинчилар Нусейрат ва Бурайж, Дайр ал-Балаҳ ва Рафаҳ лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 102 киши вафот этди.
▪️Нацистлар Нусейрат лагерида УНРВА мактабини кўчирилганлар билан портлатдилар, бу ерда 100 га яқин одам ҳалок бўлди, уларнинг аксарияти болалар эди.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Қуддус, Наблус, Қалқиля, Женинга бостириб киришмоқда. Ўнлаб фаластинликлар ҳибсга олинган. Минглаб ўта миллатчи босқинчилар босиб олинган Қуддус ва Ал-Ақсо масжиди мажмуаси бўйлаб парад ўтказди.
▪️Ҳусийлар: Қизил денгизда “Rosa” ва “Vantage Dream” кемаларига, Араб денгизида эса Американинг “Maersk Seletar” кемасига ҳужум қилдик.
▪️Бу кеча босқинчилар Ливанга шиддатли ҳужумлар уюштирди.
▪️Нетаняху: Исроил Ливан билан чегарасида интенсив операцияга тайёр.