06.06.2024 13:09

Биринчи марта Европа давлати Исроилга қарши судга қўшилди

Испания Жанубий Африканинг Ғазо секторидаги геноцид бўйича Халқаро судда Исроилга қарши даъвосига қўшилди. У Ғазо секторидаги геноцидни тўхтатиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди.

El Mundo маълумотларига кўра, судда иштирок этиш Ижтимоий ишлар вазири Ёна Беллара ташаббуси билан бўлиб, у Европа Иттифоқини "Исроил жиноятларига шерикликда" айблаган.

У Ғазо секторидаги геноцидни тўхтатиш учун зудлик билан чора кўришга чақирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи ишлар вазири Хосе Мануэл Албаресга таяниб Sabah нашри хабар берди.
20 май куни Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон Халқаро жиноят маҳкамасидан Исроил бош вазири Нетаняху, Исроил мудофаа вазири Ёав Галант ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳининг уч нафар етакчисини ҳибсга олиш учун ордер беришни сўраган. Таъкидланишича, уларнинг барчаси ҲАМАСнинг Исроилга ҳужуми ва Ғазо секторидаги Исроил қўшинларининг жавоб операциясида содир этилган ҳарбий жиноятларда айбдор. Нетаняху Исроилга қарши айбловларни абсурд ва ёлғон деб атади.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.