05.06.2024 18:01

Роҳинжалар ўз ватанида яна хавф остида! Уларни унутмаслик керак

Мьянманинг Ракхайн штатидаги мусулмонлар дунёдаги энг кўп таъқиб қилинадиган ва камситиладиган гуруҳлардан бири бўлиб қолмоқда. Улар 2012 ва 2017 йилларда Мьянма ҳарбий хунтаси томонидан уюштирилган геноцид қурбони бўлиб, кейинчалик Бангладеш каби давлатларга зўравонликлардан қутулиш учун кетган қочқинлар сифатида халқаро диққат марказига айланди.  

1,2 миллиондан ортиқ Роҳинжа мусулмонлари айни дамда Мьянмадан ташқарида истиқомат қилишади, бу эса уларни дунёдаги фуқаролиги мавжуд бўлмаган энг катта гуруҳлардан бирига айлантиради.

Йиллар давомида фуқаролиги йўқлиги сабаб уларнинг аҳволи янада оғирлашди, жамиятдан ажралиб қолган қашшоқ бу жамоа инсониятга қарши жиноятлари билан машҳур, шафқатсиз ҳарбий хунтанинг этник тозалашидан қўрқиб Мьянмага қайтиб кела олмади. Аммо, уларни унутмаслик керак.

Мьянмада қолган 600 мингга яқин Роҳинжа мусулмонлари давлат автономияси учун Татмадов билан жанг қилаётган буддист Раҳиненинг манфаатларини ҳимоя қилувчи этник қуролланган гуруҳ Аракан армияси (АА) томонидан уюшитириладиган ёнғин ҳужумларидан азият чекмоқда. Татмадов бу давлатни бошқарувчи Бирма ҳарбий хунтаси.

Ўтган ҳафта Аракан армияси Бутҳидаунг шаҳрини эгаллаб, ҳудудий назоратни кучайтирганини эълон қилди. Ўз жонини сақлаб қолиш учун қочаётганларнинг аксарияти Роҳинжа аҳолиси бўлиб, уларнинг ҳаёти тобора таҳликада қолмоқда.

Роҳинжаларга нисбатан геноцид ва этник тозалашнинг яқин ва янги таҳдидини ҳисобга олган ҳолда, халқаро ҳамжамият ушбу заиф гуруҳни ҳимоя қилиш учун ҳозирданоқ ҳаракат қилиши лозим.

Дискриминациянинг келиб чиқиши

2024 йилда Мьянмада бўлаётган бу каби ҳужумлар Роҳинжа мусулмонларига қаратилган илк ҳаракат эмас. Шу ойдаги ҳужумлар йиллар давомида Бирма ҳукумати ва Бамар/Буддист гуруҳи томонидан Роҳинжа аҳолисига қарши уюштирилган апартеид каби ҳолатлар ва фуқаросизлик натижасидир.

Роҳинжалар асосан мусулмонлардан ташкил топган этник гуруҳ бўлиб, 1982 йилда ҳукумат уларни давлат томонидан қонуний тан олинган 135 та этник гуруҳдан бирортасига ҳам мансуб эмаслиги сабабли Бирма фуқаролигидан маҳрум этди.

Аксинча, улар “бангладешлик” деб атаб келинган. Аҳоли фуқаролиги ва шахсининг йўқлиги уларни тобора заифлаштириб, тизимли равишда нишонга олиниш ва камситилишга дучор этмоқда, бу уларни таълим олиш, тиббий хизматдан фойдаланиш, туғилиш ҳуқуқига эга бўлиш ва этник зўравонликдан қонуний ҳимояланиш ҳуқуқларидан маҳрум этмоқда.

Мьянмада буддизм миллатчилигини кучайтириш мақсадида 2017 йилги геноцид ҳамда 2012 йилги қўзғалонда Роҳинжа мусулмонларига қарши инсонни карахт қиладиган даражадаги қатлиом уюштирилди.

Бу Халқаро Жиноий Суд (ХЖС), Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, журналистлар ва ҳукуматларнинг хунтани ўз жиноятлари учун жавобгарликка тортишга чақириши билан масалани халқаро диққат марказига олиб чиқди.

2017 йилдаги хунрезликлардан сўнг, салкам 25 минг Роҳинжа ҳалок бўлди, 18 минг аёллар ва болалар жинсий зўравонликка учради, 116 мингтаси қийноққа солинди ва 700 мингдан ортиқ киши Ракҳайндан Бангладеш каби қўшни давлатларга қочиб ўтди.


2020 йилда Халқаро суд ҳарбий хунтага Роҳинжаларга қарши геноцид хунрезликларини олдини олишга буйруқ беришига қарамай, Мьянма сиёсатида ҳукмронлигини сақлаган ҳарбийларга тоталитар ва фашистик ташкилот сифатида ҳеч қандай жиноий иш қўзғатилмаган.

Интервенция ҳолати

Халқаро ҳамжамият этник тозаланган гуруҳга нисбатан адолатни тиклаш билан бирга қочоқ Роҳинжалар масаласини ҳам ҳал қилиши керак. 2017 йилдан бери уйларига қайтолмаётган Роҳинжа аҳолисининг катта қисми Бангладеш сингари давлатларда қочоқ сифатида қолмоқда.

Қочоқлар учун яратилган шарт-шароитлар аксар ҳолда аянчли аҳволда. Мисол учун, Бангладешдаги Кутупалонг лагерида Роҳинжа мусулмонлари сурункали очарчилик ва талабга жавоб бермайдиган санитар шароитлардан азият чекишда давом этмоқда. Уларни ўз уйига қайтаришга бўлган ҳар қандай ҳаракат Мьянма ҳарбийларининг қирғинбарот геноциди сабабли пучга чиқмоқда.

Бутун дунё Мьянмадаги ушбу янги зўравонликларга кўпроқ эътибор қаратиши керак, акс ҳолда бу шундоқ ҳам эзилган Роҳинжа аҳолисининг яна этник тозаланишига олиб келиши мумкин.

Жорий ой роҳинжалар буддист Аракан армиясини асосан Бутидаунг шаҳридаги  Роҳинжа қишлоқлари, бошпаналари, уйлари, касалхоналари ва мактабларига ўт қўйишда айблади, аммо Аракан армияси буларнинг барчасини рад қилди.

Бироқ давлат озодлиги учун давом этаётган курашда ҳудудий назоратни қўлга киритиш истаги дастлаб ҳарбийларнинг Роҳинжа қишлоқлари аҳолисига шаҳарни бўшатиш учун ултиматум қўйишига сабаб бўлди. Бунинг ортидан ўт қўйиш ҳужумлари содир этилди, кўплаб одамлар ҳудуд ичига кўчирилди ва қашшоқликда қолди.

Ҳуқуқни Сақлаш ва Мьянма бўйича Махсус маслаҳат кенгаши каби инсон ҳуқуқлари ташкилотлари томонидан сўнгги зўравонликлар ҳақида огоҳлантирувчи қўнғироқлар аллақачон чалинмоқда, шунингдек, БМТнинг собиқ махсус муаммоларни таҳлил қилувчи гуруҳи 2021 йилги ҳарбий тўнтарилишидан кейин давлатдаги вазиятни кузатиб бормоқда.

Халқаро суд сингари ташкилотларнинг ҳарбийлар ва Аракан армиясидаги етакчиларга қарши жиноий иш қўзғатиши ва уларни қамоққа олиш тўғрисидаги ордерини эълон қилиш вақти келди.

Жавобгарлик


Халқаро Суд  судялари 2019 йилда Мьянма ҳарбийлари томонидан содир этилган инсониятга қарши жиноятлар бўйича тўлиқ терговни маъқуллаганини ҳисобга олмаганда урушдан азият чеккан Роҳинжа мусулмонларига ҳеч қандай адолат қилинмади. Шундай бўлсада, ҳибсга олиш ҳақида ордер берилмаган.

Бунинг сабаби қисман Мьянмадаги ҳарбий режим уруш жиноятларини тергов қилишга халақит бераётганидир. Бундан ташқари, Мьянма хунтага қарши жиноий иш қўзғатилишига тўсқинлик қиладиган Рим низомига аъзо эмас.

Аммо жиноий жавобгарликка тортиш ва ҳибсга олиш учун ордер беришнинг бошқа усуллари мавжуд.

Содда қилиб айтганда, Халқаро Жиноий Судга аъзо давлатлар Рим низомининг 14-моддасига асосланиб, Мьянма каби низомнинг иштирокчиси бўлмаган давлатларнинг жавобгарликка тортилишини таъминлаши керак.

14-моддадан фойдаланиш ХЖС низомига кирмаган режимларнинг раҳбарларини, жумладан ҳарбийларни ҳибсга олиш учун ордер бериш ва жиноий иш қўзғатиш орқали жиноий жавобгарликка тортиш учун кенг ваколат беради.

Имконият эшиклари очилади

Худди шунга ўхшаган воқеа яқинда содир бўлди.

Ўтган ҳафта Халқаро Жиноий Суд прокурори Карим Хон Исроил бош вазири Ғазодаги геноцидга алоқадор Бинямин Нетаняху ва мудофаа вазири Ёав Галлантни ҳибсга олиш учун ордер берди.

Хоннинг таъкидлашича, ХЖСнинг Исроил ҳаракатлари устидан юрисдикцияси Фаластинлик тинч аҳолини очликдан ўлдириш ва қириб ташлашни тақиқловчи Рим низомига тегишли.

Инсониятга қарши жиноятларга алоқадорлигини ҳисобга олсак, Мьянмадаги ҳарбийлар ҳам Исроилни кутаётган қисматга дучор бўлиши керак. Ҳибсга олиш учун ордерни олдинроқ Буюк Британиянинг Бирма Роҳинжа каби ташкилотлари талаб қилишганди.

Аммо, Халқаро Жиноий Суднинг ўзи ҳарбийлар етакчиси Минг Аунг Лианг ва унинг сафдошларининг мазлум гуруҳларга қарши геноциди, жумладан, қатл қилиш, чақалоқларни ўлдириш, ўт қўйиш ва мажбуран қувғинлар сабаб ҳам, уларни ҳибсга олиш учун ордер бериши жуда муҳим.

Илк муҳим қадам

Мьянма ёки Исроил ўзларини Халқаро Жиноят Судига жиноий иш қўзғатиш учун топширмаслиги кундек равшан. Татмадов ҳам Тел Авив каби халқаро жавобгарликка тортилишни истамайди.

Аммо, Роҳинжа аҳолисига бўлган азалий парвосизликни ҳисобга олсак, Суднинг муҳим иш қилиш имконияти мавжуд ва бу келажакда инсониятга қарши жиноятларга бепарволарча муносабатда бўлмаслик учун кафолат бўлади.

Хунта жиноятларининг жазосиз қолиши Роҳинжа аҳолисига жуда катта салбий таъсир кўрсатди.

Умуман олганда, уларга қилинган геноциднинг кўлами ва 2024 йилдаги - ҳозирги вазиятни зинҳор унутмаслигимиз керак.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.