07.06.2024 11:30
Исроил босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги яҳудий экстремистларни қурол билан таъминламоқда
Яҳудия ва Самария қўмитаси раиси ва диний сионизм партиясидан Кнессет аъзоси Зви Суккот Яҳудия ва Самария аҳоли пунктларида қурол тарқатишни кенгайтириш қарорини олқишлади. Бу ҳақда Исроилнинг 7-канали хабар берди.
Ўтган йил охирида Исроилнинг ўта ўнгчи Миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир Фаластин ҳужумларидан ҳимоя қилиш баҳонасида исроилликларни, жумладан, босиб олинган Ғарбий Соҳилдаги кўчманчиларни қуроллантириш кампаниясини бошлаган эди.
Ишғол қилинган Ғарбий Соҳилда, жумладан Шарқий Қуддусда 720 мингга яқин ноқонуний исроиллик кўчманчилар яшайди.