Босқинчилар Нусейрат ва Магази, Рафаҳ, Хон Юнис ва Дайр ал-Балаҳ лагерларига ҳужум қилди. Бир кунда 70 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36564 киши шаҳид бўлди.

 Босқинчилар Ғазо муниципалитети биносини портлатиб юбордилар, у ерда Нусейрат лагери мери Ияд ал-Мугарий ҳалок бўлди.

 Ғарбий Соҳилда босқинчилар Қуддус, Рамаллаҳ ва Наблусга ҳужум қилмоқда. Бир кунда 3 нафар фаластинлик шаҳид бўлди, 13 нафари яраланди.

 Ал-Қассам бригадалари Керем Шалом назорат-ўтказиш пунктининг ишғол штабига ҳужум қилди, Рафаҳ ва Дайр ал-Балоҳда 4 та Меркава танкини йўқ қилди, шунингдек, Рафаҳ жанубидаги бинода ўтирган бир гуруҳ босқинчиларни йўқ қилди.

 Чегара билмас шифокорлар: Дайр ал-Балаҳдаги Ал-Ақсо касалхонаси Ғазонинг нишонга олинган марказий қисмига Исроилнинг бир неча кун давом этган тинимсиз ҳужумларидан сўнг ярадорлар ва ҳалок бўлганлар билан тўлиб кетган кемадир.

 Accosiated Press: Исроил АҚШнинг Ғазода ўт очишни тўхтатишга олиб келадиган БМТ Хавфсизлик Кенгаши резолюциясини қабул қилишга уринишига алоҳида эътироз билдирмоқда.

 

Мавзуга алоқадор