07.06.2024 13:21

Жанубий Корея президенти Ўзбекистонга ташриф буюради

Жанубий Корея президенти Юн Сук Ёл келаси ҳафта давлат ташрифи билан Туркманистон, Қозоғистон ва Ўзбекистонга боради. Бу ҳақда бугун, жума куни Жанубий Корея етакчисининг идораси маълум қилди.

Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи биринчи ўринбосари Ким Таэ Хенинг сўзларига кўра, Юн душанба куни биринчи хоним Ким Кеон Хи ҳамроҳлигида олти кунлик сафарини бошлайди ва 15 июнга қадар Марказий Осиёнинг учта давлатига ташриф буюради, деб хабар қилди Жанубий Кореянинг Yonhap ахборот агентлиги.

“Қадимги Ипак йўлининг маркази бўлган Марказий Осиё Европа ва Осиёни боғловчи стратегик нуқтадир”, — деди Ким матбуот анжуманида. “Украинадаги уруш ва Яқин Шарқдаги можаро каби омиллар таъсирида глобал инқироз кенгайгани сари минтақанинг стратегик аҳамияти янада ортиб бормоқда”.

Президент Қосим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Корея Республикаси Президенти Юн Сек Ёл 11-13 июнь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақда Оқорда матбуот хизмати хабар берди.

Матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбарлари музокаралар ўтказади ва Қозоғистон-Корея бизнес-форумида иштирок этади. Ташриф доирасида қатор икки томонлама ҳужжатлар имзоланади.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.