Европада бедарак йўқолган муҳожирлар ҳақида маълумот тўпловчи трансчегаравий журналистика лойиҳаси – “Lost in Europe” ҳайратланарли кўрсаткични ошкор қилди. Лойиҳа иштирокчиларининг аниқлашича, 2021-2023 йиллар оралиғида Европага келган 51 433 нафар бола бедарак кетган.

“Lost in Europe” бу ҳақда Европа Иттифоқининг 27 давлати, шунингдек, Молдова, Норвегия, Буюк Британия ва Швейцариядаги масъулларга сўров жўнатган ва атиги 13 нафар ёш болага оид маълумотларни олишга муваффақ бўлган.

"Вояга етмаган муҳожирларнинг йўқолиши сони бўйича Италия биринчи ўринда туради – 22 899 нафар. Ундан кейинги ўринлардан Австрия (20 077), Бельгия (2 241), Германия (2 005) ва Швейцария (1 226) жой олган", – дейилади лойиҳа ҳисоботида.

Қўшимча қилинишича, йўқолган болаларнинг ҳақиқий сони бундан ҳам кўп бўлиши мумкин. Чунки маълумотлар кўпинча бир-бирига мос келмайди ва тўлиқ бўлмайди. Эътиборлиси инсон ҳуқуқлари ҳақида жар солаётган кўплаб Европа мамлакатларида қашшоқ ўлкалардан келиб, бедарак йўқолган ёш болаларнинг ҳисоби юритилмайди.

Европада бедарак йўқолган болалар ташкилоти бош котиби Аагье Ивен бу рақамларни "жуда қўрқинчли" деб таърифлади.

"Ҳуқуқлари ҳимоя қилинмаётган муҳожир норасидаларнинг кўпайиши айсбергнинг сув остидаги яширин улкан қисми борлигини англатади. Бу эса европаликларнинг биз ўйлаганчалик инсонпарвар эмаслигидан нишонадир", деган у.

Мавзуга алоқадор