Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 251 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар кун давомида Рафаҳ, Шужайя ва аз-Зайтун ҳудудлари ҳамда Нусайрат лагерига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 37202 киши шаҳид бўлди.

▪️ Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Женин, Наблус ва Халилга бостириб киришади. Бир фаластинлик ҳалок бўлди, 5 киши яраланди, ўнлаб одамлар ҳибсга олинди.

▪️ Ҳусийлар Ироқнинг исломий қаршилик кучлари билан биргаликда Ашдод ва Ҳайфага ҳужум қилишди. Ҳайфа мэри хорижда.

▪️ Ҳизбуллоҳ томонидан учирилган 200 та ракета Ғазода уруш бошланганидан бери энг йириги бўлди. Шунингдек, ўша тунда ҳаракат 146-дивизион босқинчиларнинг янги ташкил этилган штаб-квартирасига ҳужум қилди.

▪️ БМТ: 7 октябрдан бери ишғол остидаги Ғарбий Соҳил ва Шарқий Қуддусда Исроилнинг рейдлари натижасида 521 нафар фаластинлик, жумладан, 126 нафардан ортиқ бола ҳалок бўлди.

▪️ ЖССТ раҳбари: Ғазода ҳалокатли очарчилик ҳукм сурмоқда. Уруш давом этаётган ҳудудда 5 ёшгача бўлган 8000 дан ортиқ болалар ўткир тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда.

▪️ Европа-Ўртаер денгизи инсон ҳуқуқлари ташкилоти: Босқинчилар Ғазодан келган фаластинлик маҳбусларга номаълум моддаларни куч билан киритмоқда. Босқинчилар қотиллик, жинсий зўравонликнинг турли шакллари ва қийноқларни қўллашяпти.

▪️ БАА, Иордания, Миср ва Баҳрайн қўшинлари бош қўмондонлари Баҳрайнда ИД штаб бошлиғи билан учрашди.

▪️ Америка қонунчилари Пентагоннинг Ғазони қайта тиклаш учун маблағ ажратишига тўсқинлик қилишди. Куни кеча Энтони Блинкен ўз мамлакати 400 миллион доллар ажратишини маълум қилганди.

Мавзуга алоқадор