18.06.2024 16:08

Исроил Ливанга бостириб кириш билан таҳдид қилмоқда

Ливандан давом этаётган ҳужумлар Исроилни Ҳизбуллоҳга қарши қуруқликдан операция бошлашга мажбур қиляпти. Бу ҳақда ўтган ҳафта кучли ўққа тутилган Исроил армияси матбуот котиби Даниэль Ҳагари айтиб ўтди. 
"Ҳизбуллоҳнинг кучайиб бораётган ҳужуми бизни Ливан ва бутун минтақа учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган кенгроқ миқёсдаги эскалацияга ундаяпти", деган Ҳагари.
Май ойи бошидан бери Ҳизбуллоҳ ва Исроилнинг чегара бўйлаб тўқнашувлари кучайди. Ишғолчи давлат ўтган ҳафта Ливан гуруҳи қўмондонларидан бири Толиб Абдуллоҳни нишонга олди ва у жанговар ҳаракатлар пайтида сионистлар томонидан ўлдирилган Ҳизбуллоҳнинг энг юқори мартабали амалдори ҳисобланади.

Бунга жавобан Ҳизбуллоҳ Исроил шимолида йирик ракета ҳужуми уюштирди – 12 июнь куни босқинчиларни 200 дан ортиқ ракеталари билан довдиратиб қўйди.

Шундан сўнг БМТнинг Ливан бўйича махсус координатори Жанин Хеннис-Пласшерт ва БМТ тинчликпарвар кучлари раҳбари Арольдо Лазаро вазият кескинлашганидан "чуқур хавотирда" эканликларини билдирди.

АҚШ расмийлари ҳам Исроил ва Ливан ўртасида кенг кўламли уруш бошланиши эҳтимолидан қўрқяпти. Жумладан, икки томонни муросага чақириш учун АҚШ президенти Жо Байденнинг катта маслаҳатчиси Амос Хохштейн Байрут ва Тель-Авив сари йўл олди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.