Байден ярим миллион муҳожирга фуқаролик бермоқчи
АҚШ президенти Жо Байден сешанба куни мамлакат фуқаролари билан турмуш қурган муҳожирларни резидент бўлишини осонлаштирувчи янги қоидаларни эълон қилади. Бу ҳақда Оқ уй матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, ариза бериш жараёни доирасида мамлакатни тарк
этиш талаби бекор қилинади.
Янги қоидалар мамлакатда камида 10 йил бўлган ва 2024 йил 17 июнгача АҚШ фуқароси билан турмуш қурганларга нисбатан
қўлланилади. Оқ уйнинг чамалашича, бундайлар океан ортида тахминан 500 минг
кишини ташкил қилади.
Шунингдек, АҚШ фуқаролари томонидан асраб олинган 50 мингга
яқин болалар ҳам ушбу ҳуқуққа эга бўлади.
Маълумот учун, доимий яшаш учун рухсатнома – Green Card олган одам назарий
жиҳатдан кейинчалик фуқароликка ариза топшириши мумкин.
Эслатиб
ўтамиз, яқинда Байден қочқинлар учун чегарани ёпиш тўғрисидаги буйруқни
имзолаганди. Бу эса инсон ҳуқуқлари гуруҳларининг қонуний эътирозига сабаб
бўлди.
Маъмурият ўзининг
бошпана ҳақидаги буйруғини ҳимоя қилиб, Конгресс саъй-ҳаракатларини "ўнлаб йиллардаги энг
қаттиқ ва адолатли ислоҳотлар тўплами", деб таърифлади.
Айни пайтда Байденнинг сайловлардаги асосий рақиби Дональд Трамп муҳожирларни
“америкаликлар қонини бузаётган”лар деб атади ва мамлакатда ноқонуний яшаб
юрганларни оммавий депортация қилишга ваъда берди.