-
Тожкистон парламентининг юқори палатаси қонунчиликка ҳижоб ҳамда Исломнинг икки байрами – Рамазон ва Қурбон ҳайитларида болаларнинг “Идгардак”анъанавий болалар сайлларини нишонлашни тақиқловчи тузатишларни маъқуллади.
-
Москвадаги қонли ҳужумлардан сўнг Россияда миллатчилик ва шовинизм қайтадан бош кўтарди. Муҳожирлар калтакланмоқда, вандализм ва ирқчилик ҳолатлари кўпайган.
-
Россия президенти Владимир Путиннинг Пхеньянга ташрифи чоғида ҳамроҳлик қилган делегация аъзолари музокаралар хонасидан чиқариб юборилди. Россиялик мулозимлар залга Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Индан олдин киргани КХДР протокол хизматини ғазаблантирган. Шимолий Корея давлат матбуоти ва Россия каналлари орқали жонли эфирда намойиш этилган кутилмаган вазиятдан сўнг, ташқи ишлар вазири Сергей Лавров, бош вазир ўринбосарлари, мудофаа, соғлиқни сақлаш вазирлари ва Роскосмос раҳбари залдан чиқиб кетишга мажбур бўлган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 258 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Исломга қарши қаратилган ҳужумларни эркинликка йўядиган Францияда Exxelia компанияси биноси олдида Исроилга қурол сотишга қарши намойишни ёритаётган журналист ҳибсга олинди. Бу ҳам етмаганидек, хабар манбаларини ҳимоя қилиш учун полицияга телефон паролини айтмагани учун журналистнинг қамоқ муддати узайтирилган.
-
Ҳусийлар Грецияга тегишли рус кўмири ортилган Tutor юк кемасини Қизил денгизда чўктириб юборди. Бу ҳақда Буюк Британия денгиз савдо идораси маълум қилди. 82 минг тоннагача юк ташишга қодир кема Россиянинг Усть-Луга портидан (Ленинград вилояти) Иорданияга қараб сузаётган бўлган.
-
АҚШ Иорданияга 3813 аскарини жойлаштирди – бу декабрь ойига нисбатан қарийб 20 фоизга кўп. Америка аскарлари сонининг ортиши Исроилнинг Ғазодаги қирғини фонида юз бермоқда. Таъкидланишича, бу Иорданияни АҚШ ва Эрон ўртасидаги тўқнашувлар нуқтасига айлантириши мумкин. Америкалик ҳарбийлар мамлакатдаги ҳарбий объектларга тўсиқсиз кириш имконига эга.
-
Кўплаб эътирозларга қарамай, Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида Россия лойиҳаси асосида атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланди. Лойиҳа Ўзбекистон ва Россия томонидан 2017 йилдан бери муҳокама қилинади. Ниҳоят 2019 йилда Тузкон кўли яқинидаги майдонча танланган. Бу ерда катта АЭСдан ташқари, умумий қуввати 330 МВт бўлган кичик модулли реакторлар қуриш ҳам режалаштирилган. Росатом лойиҳанинг бош пудратчиси бўлиб, унга Ўзбекистон компаниялари ёрдам беради.
-
Ғазодаги қатлиомдан сўнг Буюк Британия Исроилга қурол сотишни кескин камайтирди. Қайд этилишича, қурол экспорти бўйича берилган рухсатномаларнинг сони урушдан олдинги кўрсаткичга нисбатан 95 фоизга тушган. Шунга қарамай, ташқи сиёсатда ўзининг айёрона ҳаракатлари билан машҳур бўлган қироллик Ғазо секторида қирғинбарот уруш бошланганидан бери яҳудий давлатига 100 дан ортиқ қурол экспорти лицензиясини тасдиқлаган.
-
Қуръони карим - Аллоҳнинг каломидир. Ундан бир қатор ғайбий хабарлар ҳам ўрин олган бўлиб, ушбу ғайбий хабарларга бағишланган рисоламизнинг учинчи қисмида фиръавннинг ғарқ бўлиши ҳақида суҳбатлашамиз. Учинчи қисм видеосини сайтимизда томоша қилишингиз мумкин.