19.06.2024 14:29

Бомбаланаётган Ғазо: 257-куннинг асосий воқеалари

Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 257 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️ Босқинчилар Рафаҳдаги Нусайрат лагери, Дайр ал-Балаҳ ва қочқинлар жойлашган чодирларга ҳужум қилиб, ўнлаб одамларни ўлдирди. Уруш бошланганидан буён 37372 киши шаҳид бўлди.

▪️ Ғарбий Соҳилда Женин ва Қалқиляда қаршилик жангчилари босқинчилар билан жангга киришди. 4 фаластинлик шаҳид бўлди.

▪️ Нусейрат яна ёнмоқда: Шу соатларда кучли ҳаво ҳужумлари, тутунли бомбалар ва турар-жой биноларига учувчисиз самолётлар ҳужумлари уюштирилмоқда.

▪️ Камал Адван касалхонасининг акушерлик бўлими мудири Ияд ал-Рантиси ва унинг ҳамкасби Аднан ал-Барша ҳибсга олинганларидан бир ҳафта ўтиб ишғол қамоқхонасида ўлдирилган. Босқинчилар қўлида 310 шифокор асирга олинган.

▪️ Axios: Оқ уй Исроил билан Эрон бўйича юқори даражадаги учрашувни бекор қилди.

▪️Эдвард Сноуден: Нетаняхунинг Байденни танқид қилган видеоси Трамп рекламалари ҳақида гапиради.

▪️АҚШ махсус элчиси: Ғазода ўт очишни тўхтатиш Ливан билан чегарадаги кескинлашувга чек қўйишга олиб келади.

▪️Ғазо ҳукумати: АҚШ гуманитар ёрдам етказилишининг олдини олишда иштирок этмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.