Ўзбекистонлик ҳожилар 22 июндан қайтишни бошлашади
“Ҳаж – 2024” мавсуми ибодатларини ниҳоясига етказаётган ҳожилар 22 июнь – 12 июль кунлари Ўзбекистонга қайтиб келади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар қилди.
Ўзбекистонликлар
Жидда шаҳридан 10 та ҳудуд – Тошкент, Наманган, Фарғона, Бухоро, Самарқанд,
Қарши, Термиз, Навоий, Нукус ва Урганч шаҳарларига “Uzbekistan Airways”нинг
тўғридан-тўғри авиқатновлари орқали қайтиб келадилар.
Ташиш
ишларига “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятидан малакали учувчи ва борт
кузатувчилари жалб этилган. Ҳожиларга ҳаво саҳнида турли таом ва ичимликлар
тақдим этилади.
Эслатиб
ўтамиз, 23 май куни Ўзбекистондан илк зиёратчилар Ҳаж амалларини бажариш учун
Саудия Арабистонига учган эди. 7 июнга қадар Ўзбекистон шаҳарларидан Мадина
шаҳрига жами 124 та чартер авиақатнови орқали 15 130 нафар йўловчи ташуви
амалга оширилди.