-
Расмий Анқаранинг Тель-Авив билан тўғридан-тўғри савдо алоқаларни тўхтатиш қарорига қарамай, турк компаниялари Греция каби учинчи давлатлар орқали Исроил билан савдо қилишда давом этяпти. Маълумотларга кўра, май ойида Туркиянинг Грецияга экспорти ўтган йилга нисбатан 71 фоизга ошиб, 375 миллион долларга етган.
-
23-26 июнь кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев таклифига биноан Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурэлсух давлат ташрифи билан мамлакатда бўлади. Олий мартабали меҳмон ташрифининг дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган.
-
Мана шу содир бўлган ва бўлаётган воқеалар тарихий бир саволни ўртага ташлайди: Бу ҳодисалар коинот ва тарихдаги табиий қонунлар билан белгилаб қўйилганми? Ҳадиси шарифларда хабари берилган бу огоҳлантиришларнинг аста-секин содир бўлиши ҳали содир бўлмаган хушхабарларнинг ҳам муқаррар эканидан далолат берадими? Тарихий қонунлардан бехабарлигимиз тарих майдонидан четда қолиб, узоқлашиб кетишимизга бевосита сабаб эмасми? Нима учун Ислом уммати тарих яратиш функциясини унутиб қўйди? Ислом уммати тарих яратган эди, мусулмонларнинг даври тугадими? Тарихни ўзгартиришимиз учун Қуръон ва Суннатга яна қайтишимиз керакми? Марокашлик ёзувчи ва тадқиқотчи Фуад Ҳарижанинг мақоласи шу ҳақда.
-
Россия президенти Владимир Путин Шимолий Корея ва Вьетнам сафарлари якунлари бўйича матбуот анжуманида чиқиш қилар экан, Украинадаги урушга оид бир неча баёнот берди. Жумладан, Путин Россия қўшинларининг, Украина талаб қилаётганидек, ишғол этилган ҳудудлардан олиб чиқиб кетилиши “афтидан, ҳеч қачон рўй бермайди”, деган. Ғарб мамлакатлари сиёсатчиларининг Россияни жанг майдонида стратегик мағлубиятга учратиш истаги Кремлни фақатгина охиригача боришга мажбур қилиши мумкин.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 259 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Саудия АрабистониСтатистика бошқармаси томонидан Ҳаж ҳисобини юритиш бошланган 1968 йилдан буён ўтган 56 йил ичида 100 миллион мусулмон ҳожи бўлди. Сон-саноқсиз зиёратчилар эса кичик Ҳаж – Умра амалини бажарганлар.
-
Форс Телеграм каналлари Эрон жануби-шарқидаги Зоҳидан (Систон ва Балужистон вилояти) халқаро аэропорти яқинида кучли портлаш овози эшитилгани ҳақида ёзмоқда. Ҳозирча Эрон расмийлари мазкур ҳолатга изоҳ бермаган. Маълумот учун сунний балужлар истиқомат қиладиган Систон ва Балужистон вилоятида тез-тез аксилҳукумат намойишлари ва хавфсизлик кучларига қарши тўқнашувлар кузатилади.
-
Япония Россияга қарши жазо чоралари доирасида Ўзбекистон, Хитой, Ҳиндистон, Қозоғистон ва БАА компанияларини қора рўйхатга киритди. Санкция рўйхатига Ўзбекистондан электрон ва телекоммуникацион ускуналар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари улгуржи савдоси билан шуғулланувчи Mvizion компанияси ҳам ўрин олди.
-
Расмий Қоҳира Исроил армияси ўз қўшинларини тўлиқ олиб чиқиб кетиши шарти билан Ғазо секторига кирадиган БМТ бошчилигидаги араб кучлари контингентига ўз ҳарбийларини қўшишга тайёр.
-
Асосан мусулмонлар яшайдиган давлатларда исломий қадриятлар тақиқланаётган бир пайтда, Ислом динидаги гўзал одатлардан таъсирланган ММА жангчиси Жефф Монсон мусулмон бўлди. Монсон шаҳодат калимасини айтишидан олдин нега бундай қарорга келганини тушунтирди. Унинг айтишича, жангчи бутун умри давомида Худони излаган, кўп саёҳатлар қилган, турли диний таълимотларни ўрганган. Ниҳоят Ислом динига дуч келгач, Ҳақни топганини англаган. Шунингдек, Монсон ёвуз душман билан курашаётган фаластинликларнинг бардошига қойил қолганини ҳам яширмаган.