20.06.2024 09:38

Россия Жиззахда атом электр станцияси қуришни бошлади

Кўплаб эътирозларга қарамай, Жиззахдаги Тузкон кўли яқинида Россия лойиҳаси асосида атом электр станцияси (АЭС) қурилиши бошланди. Бу ҳақда "Orda" нашри Қозоғистон энергетика вазирлигига таяниб, хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, АЭС қуриладиган ҳудудда Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркистон вилоятига қараганда уч миллиондан кўпроқ одам яшайди.

Лойиҳа Ўзбекистон ва Россия томонидан 2017 йилдан бери муҳокама қилинади. Ниҳоят 2019 йилда Тузкон кўли яқинидаги майдонча танланган. Бу ерда катта АЭСдан ташқари, умумий қуввати 330 МВт бўлган кичик модулли реакторлар қуриш ҳам режалаштирилган. Росатом лойиҳанинг бош пудратчиси бўлиб, унга Ўзбекистон компаниялари ҳам ёрдам беради.
"Сўровимизга жавобан Қозоғистон энергетика вазирлиги АЭСдан радиоактив моддалар оқиб чиқмаслигига ишонтирди", дейилади хабарда.
Қурилишда Россиянинг РИТМ-200Н реакторидан фойдаланилади. Ушбу реактор денгиз технологиясидан ерда фойдаланиш учун мослаштирилган – 190 МВт иссиқлик қувватига ва 55 МВт электр қувватига эга бўлиб, 60 йилгача хизмат қилади. РИТМ-200 реакторлари Россия совутиш тизимида ишлайди.

"Реактор хавфсизлиги аварияларнинг олдини оладиган мураккаб ҳимоя тизимлари билан таъминланади", –дея қўшимча қилган вазирлик бўлими.

Эслатиб ўтамиз, 27 май куни, Путиннинг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида Жиззахда атом электр станцияси қуришдаги ҳамкорликка оид ҳукуматлараро битимга ўзгартириш киритиш тўғрисидаги баённома имзоланди.

Ўз навбатида, “Ўзатом” агентлиги ҳузуридаги “АЭС қурилиши дирекцияси” ДУК ва “Росатом” тузилмасидаги “Атомстройэкспорт” АЖ инжиниринг компанияси ўртасида Ўзбекистонда кам қувватли атом электр станцияси қурилиши бўйича шартнома тузилган.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.