Бомбаланаётган Ғазо: 258-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 258 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Нусайрат ва Бурайж, Рафаҳ ва Хон Юнис лагерларига ҳужум қилди. 30 дан ортиқ одам ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён шаҳид бўлганлар сони 37396 нафарга етди.
▪️Ғарбий Соҳилда ишғолчилар Халил, Наблус ва Тулкармга бостириб киришди. Босқинчилар Фаластин қонунчилик кенгаши раиси Азиз Дуикни озод қилинганидан бир неча кун ўтгач, яна ҳибсга олди.
▪️Ал-Қассам бригадалари: Биз Ҳавлит қишлоғида душман кучлари томон "Звари" худкуш самолётини муваффақиятли учирдик.
▪️Ҳизбуллоҳ: Фаластин билан чегарада босқинчилар қўшини жойлаштирилишига қарши 9 та ҳарбий амалиёт ўтказдик.
▪️Босқинчилар Карем Шалом назорат пункти яқинида гуманитар ёрдам кутаётган одамларга ҳужум қилди. Тўққиз фаластинлик ҳалок бўлди, 30 дан ортиғи яраланди.
▪️АҚШ ўзининг энг қиммат самолёт ташувчиси Gerald R. Ford ва унга ҳамроҳ бўлган флотини Ўрта ер денгизига, Ҳайфа қирғоқларига жўнатди.
▪️АҚШнинг Ливандаги махсус вакили: Исроил ва Ҳизбуллоҳ ўртасидаги тарангликни юмшатиш бўйича дипломатик ҳаракатлар расман муваффақиятсизликка учради.
▪️Reuters: Ҳусийлар томонидан фойдаланиладиган масофадан бошқарилувчи қайиқлардан ҳимояланиш қийин ва улар сув чизиғига етиб борганида янада ҳалокатлироқ бўлади.