20.06.2024 14:09
Демократия ниқоби йиртилмоқда: Франция журналистларни ҳам аямаяпти
Францияда журналист Exxelia компанияси биноси олдида Исроилга қурол сотишга қарши намойишни ёритиш асносида қўлга олинди. Бу ҳақда Yeni Şafak нашри хабар берди.
Нашр манбаларининг тасдиқлашича, журналист полицияга хабар манбаларини ҳимоя қилиш учун телефон паролини айтишдан бош тортгани учун унинг қамоқ муддати узайтирилган.
Чегара билмас мухбирлар ташкилоти ўзини эркинлик ҳимоячиси деб атайдиган мамлакатда ахборот манбалари махфийлиги бузилаётганидан хавотир билдирган ҳамда ҳукуматдан журналистни озод қилишни сўраган.
Бундан ташқари, французларнинг "Blast" газетаси журналистнинг ҳибсга олинишини “ахборот олиш эркинлигига нисбатан уюштирилаётган адолатсизларча ҳужум”, деб атаган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилда ғазолик оила Exxelia'га қарши судга мурожаат қилиб, компания томонидан ишлаб чиқарилган компонентлар сионистлар томонидан учирилаётган ракеталарда қўлланилаётганини айтиб чиққан эди. Улар француз компаниясини ишғолчиларнинг қотиллик ва уруш жиноятларига шерикликда айблашган.