-
Германия ИИВ маълумотларига кўра, 2024 йилнинг 9 ойида Германия фуқаролиги учун Исроилдан 18 448 та ариза келиб тушган. 2023 йилда бу кўрсаткич 9 178, 2022 йилда эса 5 705 тани ташкил этган. Исроилдан ташқарида яшовчи ва фуқароликка мурожаат қилган исроилликлар бу статистик маълумотларга кирмайди.
-
Азиз ўқувчилар! Фаластин заминида рўй бераётган қонли уруш барчамизнинг қалбимизда чуқур бир яра пайдо қилди. Бу яра танамизга оғриқ бериб, худди иситма тутгандек беҳузур бўлар эканмиз, бегуноҳ фаластинликларга нақадар оғир эканини оз бўлса-да тасаввур қиламиз. Аммо марҳум қўмондон, мард жангчи, ўз ватани ва миллатининг содиқ ўғлони Яҳё Синварнинг “Чиннигул ва тикан” деб номланган қиссасини ўқисангиз, бу тасаввурларингиз янада кенгаяди. Бугундан ушбу асар таржимасини оз-оздан эълон қилиб борамиз. Таржимон – Маъмур Мухтор. Муқаддима ва биринчи фасл.
-
Исроилнинг Ливан “Ҳизбуллоҳ”ига қарши уруши яқин орада Суриянинг ҳам ушбу можарога тортилиш эҳтимоли ҳақидаги қарашларни юзага келтирмоқда. Унинг Ливан билан географик яқинлиги АҚШ ҳомийлигидаги яҳудий давлатининг Шом диёрига кучлироқ ҳужумни бошлашига сабаб бўлиши мумкин.
-
Netflix платформаси Фаластин ҳаётига бағишланган фильмлар бўлимидаги 30 дан зиёд асарни ўчириб юборди. Ўқирилганлар орасида Май Масрининг қочқинлар лагеридаги ҳаёт тасвирланган "Шатиланинг болалари" ва Басил Халилнинг исроиллик кўчманчи оилага ёрдам бераётган фаластинлик роҳибалар ҳақидаги "Аве Мария" сатирик қисқа метражли фильми мавжуд.
-
АҚШнинг 13 штатидаги McDonald's ресторанларида тайёрланган гамбургерларда аниқланган E.Coli бактерияси туфайли касалланганлар сони 90 нафарга етгани маълум қилинди. Касалликка чалинган бир киши вафот этган.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 391 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Россиянинг тунги вақтда 8 та Х-59/69 русумли ракета, 2 та Искандар-М баллистик ракетаси ва 43 та «Шаҳед» типидаги учувчисиз учоқлар ёрдамида Украина ҳудудига ҳужум қилди. Ракеталардан бири Харьковдаги кўп қаватли уйга урилди, натижада бир бола ҳалок бўлди, 34 киши жароҳатланди.
-
Испанияда 1973 йилдан бери ҳалокатли табиий офат содир бўлди – кучли ёғингарчиликлар сабабли юзага келган сув тошқини оқибатида камида 95 киши ҳалок бўлди. Валенсия автоном ҳамжамияти энг кўп жабр кўрди, у ерда 92 киши ҳаётдан кўз юмди. Ҳукумат қурбонлар сони ортиши мумкинлигидан огоҳлантирди.
-
Ашаддий сионист миллиардер бошчилигидаги "Тинчлик учун фактлар" ҳаракати ҲАМАСни нафақат Исроил, балки АҚШнинг ҳам душмани сифатида кўрсатишга қаратилган фитнани авж олдириш учун миллионлаб доллар тўпламоқда. Кампания доирасида биргина Facebook ва Instagram’даги Фаластинга қарши ёлғон ахборотларни реклама қилишга 370 минг доллардан зиёд пул сарфланган.
-
АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама Фаластинда давом этаётган можародан хавотирда бўлган мусулмонларга республикачи номзод Дональд Трампга ишонмасликни маслаҳат бериб, Трамп 2017 йилда мусулмон давлатларидан миграцияга қўйилган қатъий чекловларни эслатиб ўтди.