31.10.2024 15:17

АҚШда McDonald's маҳсулотларидан 90 киши заҳарланди

АҚШ Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш маркази (CDCмамлакатнинг 13 штатида McDonald's  “Quarter Pounder” гамбургерида топилган коли бактериялари билан боғлиқ янгиланган маълумотларни эълон қилди.

Баёнотда ушбу бактерия туфайли касалланганлар сони 90 нафарга етгани, 27 киши касалхонага ётқизилгани қайд этилди.

АҚШ озиқ-овқат ва фармацевтика идораси (FDAэълон қилган баёнотда McDonald's  “Quarter Pounder” гамбургерларида ишлатиладиган тўғралган пиёз ушбу бактерияларни келтириб чиқариши мумкинлиги таъкидланган.

Баёнотда зарар кўрган штатлардаги ресторанларда ушбу маҳсулотдан фойдаланиш тўхтатилгани айтилган.

CDC 23 октябрь куни E.Coli билан касалланган 49 кишидан бири вафот этганини эълон қилдиMcDonald's  баъзи штатларда ушбу гамбургерларни сотиш ва шубҳали ингредиентлардан фойдаланишни тўхтатганини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, McDonald's Ғазода қатлиом уюштираётган Исроил аскарларига бепул егуликлар тарқатгани ортидан глобал миқёсда бойкотга учраган эди. Тармоқ айниқса Яқин Шарқ ва кўплаб мусулмон мамлакатларда миллиардлаб доллар зарар кўрди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.