Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 391 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Байт Лаҳия, Хон Юнис, Рафаҳ, Жабалия ва Ал-Мағози лагерларига ҳужум қилди. Уруш бошланганидан буён 43163 киши шаҳид бўлди.

▪️Шимолий Ғазо босқинчилар томонидан қамал қилинганига 27 кун бўлди. Байт-Лахия фалокат ҳудуди деб эълон қилинди. Бу ерга қарийб бир ойдан бери сув, озиқ-овқат, дори-дармон келтирилгани йўқ. Нацистлар одамларни эвакуация қилишни тақиқлагани туфайли ярадорлар ҳалок бўлмоқда.

▪️Ал-Қассам бригадалари: жангчиларимиз Байт Лаҳиа ҳудудида учта Меркава танкини, Жабалия лагерида иккита Д9 ҳарбий бульдозерини йўқ қилди ва Нитсарим ўқида босқинчилар гуруҳига зарба берди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Ал-Халил, Қалқиля, Наблус ва Тулкармга бостириб кирди. 2 ёш фаластинлик ҳалок бўлди. Улардан бири ҲАМАС аъзоси Ҳуссам Бассам Маллоҳ.

▪️ Ҳизбуллоҳ оммавий қўшма ҳужум уюштирди. Ҳайфадаги Крают жамоаси ҳужумга учради, Адам ҳарбий лагери ва Аккодаги Шрага ҳарбий базаси ҳужумга учради, Ват Ал-Кҳиам ҳудудидаги аскарлар гуруҳи кунига 4 марта ҳужумга учради.

▪️Босқинчилар Ливан жанубидаги Тул шаҳридаги Шайх Рагҳеб Ҳарб касалхонаси, Баалбек ва Тирега ҳужум қилди. Исроилнинг Ливандаги тажовузи давомида 2822 киши шаҳид бўлди, 12937 киши яраланди.

▪️Сиси режими Исроилга портловчи моддалар олиб кетаётган «Кетрин» кемасига Мисрнинг Искандария портига қўнишга рухсат берди. Испания, Мальта ва бошқа кўплаб давлатлар кеманинг ўз портларига киришига рухсат бермаган эди.

▪️Франция президенти Эммануэл Макрон Марокаш парламентида ҲАМАСни террористик ташкилот деб атаб, Исроил ўзини ўзи ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, деганидан сўнг Марокаш пойтахти Касабланкада одамлар кўчаларга намойишга чиқди. Полиция уларга қаршилик кўрсатди.

▪️Исроил Иордания чегарасида Иордания армияси билан ҳамкорликда Ғарбий Соҳилдаги исёнчиларга қурол етказиб беришнинг олдини олиш мақсадида янги ҳарбий қисм тузилишини маълум қилди.

Мавзуга алоқадор