-
Россиянинг Тула вилоятида чет эл фуқароси (катта эҳтимол билан марказий осиёлик) иш жойида бошқа танишлари билан биргаликда беш маҳал намоз ўқигани учун “миссионерлик” моддаси билан айбланиб, жаримага тортилди.
-
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 301 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
-
Саудия Арабистони ҳукумати томонидан бошланган саводхонлик кампанияси доирасида 800 дан ортиқ кекса ёшдаги эркак ва аёллар ўқиш-ёзиш, жумладан, Қуръони карим тиловатини ўрганишни бошлади. Улар орасида 105 ёшли Шакраа Тоҳари ҳам бўлиб, у Фотиҳа ва Қуръони каримдан қисқа сураларни ўқишни бошлаганидан хурсандлигини билдирди.
-
Бангладешда профессор-ўқитувчилар ва телевидение ходимлари мустақиллик курашчилари яқинларига давлат хизматига квоталар ажратишга қарши норозилик намойишига чиққани учун ҳибсга олинган талабалар озод қилинишини сўраб намойишга чиқишди. Ўтган ой юзлаб қурбон бериган норозилик намойишларида камида 11 минг киши ҳибсга олинган.
-
11 сентябрь терактларининг асосий ташкилотчиси сифатида айбланган Холид Шайх Муҳаммад ўз айбини тан олишга рози бўлди. Муҳаммад ва унинг икки шериги Валид бин Атташ ва Мустафо Ал-Ҳавсавий келаси ҳафтанинг бошида ўз айбларини Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида ҳарбий комиссияга тақдим этиши кутилмоқда.
-
Исроил армияси 13 июль куни Ғазо секторидаги хавфсизлик зонасига уюштирилган ҳужум натижасида Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг ҳарбий қаноти Иззиддин ал-Қассам бригадаси етакчиси Муҳаммад ад-Дайфнинг ўлдирилганини эълон қилди. ҲАМАС ушбу хабарларга изоҳ берганича йўқ. "Арвоҳ қўмондон" – Ад-Дайф ким?
-
Туркия пойтахти Анқара аэропортида Россия ва АҚШ ўртасида маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Россия АҚШ қўлига РФ қамоқхоналарида жазо ўтаётган 12 маҳбусни, АҚШ эса Қўшма Штатлар, Германия, Польша, Словения каби давлатлар қамоқхоналаридаги 8 маҳбусни Россияга топширди.
-
Бир йилдан кўпроқ вақт кутилган F-16 қирувчи самолётларининг илк партияси Украинага етиб келди. Ушбу самолётлар Голландия томонидан ваъда қилинган 24 та F-16 қирувчининг илк 6 таси ҳисобланади. Яқин орада Даниядан ҳам қирувчилар етиб келиши кутилмоқда. Таҳлилчилар ва расмийларнинг таъкидлашича, биргина F-16 урушда бурилиш нуқтаси бўлмайди.
-
Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати етакчиси Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши минтақа учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин? Эрон ва иттифоқчилари Исроилга қарши тўғридан-тўғри урушга киришадими - мутахассис фикрлари.
-
АҚШ, Буюк Британия ва Франция Эрон пойтахтида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан Россия томонидан тайёрланган БМТ Хавфсизлик кенгаши баёноти лойиҳасини блоклади.