Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 301 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.

▪️Босқинчилар Шужайя ва Сабра ҳудудлари, Хон Юнис ва Ғазо марказига ҳужум қилди. Кун давомида 52 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 39 497 киши шаҳид бўлди, уларнинг 16 314 нафардан зиёди болалардир.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Наблус, Қуддус ва Тулкармга бостириб кирди. 3 фаластинлик яраланган.

▪️Фашистлар Шужайдаги мактабга ҳужум қилишди. 15 дан ортиқ киши шаҳид бўлди, 47 киши яраланди.

▪️48 соатлик сукунатдан сўнг Ҳизбуллоҳ Жалилага 60 дан ортиқ Катюша ракеталарини отди. Хайфа ва Кирят Шмона шаҳарларида портлашлар содир бўлган.

▪️Бугун жума намозидан кейин Исмоил Ҳания Қатар пойтахти Доҳада дафн этилди.

▪️Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания ўлими муносабати билан бир кунлик мотам эълон қилди. Мамлакатдаги барча байроқлар туширилди.

▪️ Le Monde ва El Pais: Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши Исроилнинг оғир аҳволда эканлигидан далолатдир.

▪️Байден Нетаняху билан телефон суҳбатида Исроилни қўллаб-қувватлаш учун Америка ҳарбий кучларини жойлаштириш масаласини муҳокама қилди.

▪️Эрдоған Байден билан телефон суҳбатида Исроил Ғазодаги уруш бутун минтақани қамраб олишини истаётганини таъкидлади.

Мавзуга алоқадор