Россиянинг Тула вилоятида иш жойида намоз ўқиган чет эллик жаримага тортилди
Россиянинг Тула вилояти Алексин шаҳри суди чет эл фуқаросини ноқонуний миссионерлик фаолиятида айбдор деб топди (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 5.6-моддаси) ва 35 минг рубль (407 доллар атрофида) миқдорида жаримага тортди, дея хабарқилди Islam News.
Аниқланишича,
эркак Алексин туманидаги саноат зонасидаги маъмурий бинонинг бир хонасида
кунига 5 вақт намоз ўқиган. У билан биргалик бошқа диндош танишлари ҳам қўшилиб
намоз ўқигани суд томонидан миссионерлик фаолият билан шуғулланиш сифатида малакаланган.
Қайд
этилишича, суд жараёнида айбланувчи ўз айбига тўлиқ иқрор бўлган ва кечирим
сўраган.
Аввалроқ
Миллий ишлар бўйича федерал агентлик (ФАДН) Марказий Осиё давлатларидан келган
муҳожирлар учун янги мослашиш курсини тайёрлаган эди, унда бошқа нарсалар
қатори намозни қаерда ўқиш кераклиги ҳам кўрсатилган.