Исроил мудофаа вазири Йоав Галант Ад-Дайфнинг Исроил армияси ва ички разведка хизмати томонидан уюштирилган суиқасдда ўлдирилганини айтди. ҲАМАС ҳозирча ушбу хабарларга изоҳ бергани йўқ.

13 июль куни Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари Ғазо секторидаги Хон Юнус шаҳри ғарбидаги Ал-Мавази ҳудудига йирик зарбалар берди. Исроил армияси аввалроқ «хавфсиз» деб эълон қилган ҳудудга ҳаво ҳужуми натижасида 90 нафар фаластинлик, уларнинг ярми аёллар ва боллар, ҳалок бўлди, юзлаб инсонлар яраланди.

Исроил армияси Ад-Дайф ва ҲАМАСнинг Хон Юнус шаҳридаги ҳарбий қаноти раҳбари Рафи Салам ҳужум нишонлари бўлганини билдирди.

ҲАМАС Ад-Дайфа ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, Исроил Ғазода тинч аҳолига қарши содир этилган жиноятларни яшириш учун ҳаракатнинг жангарилар қаноти етакчилари номидан фойдаланаётганини айтди.

Исроил оммавий ахборот воситалари учун "Арвоҳ қўмондон": Ад-Дайф

Ад-Дайф 1956 йилда Хон Юнусдаги қочқинлар лагерларидан бирида туғилган. 1987 йилда у ўша пайтда эндигина шаклланаётган Фаластин қаршилик ҳаракати ҲАМАСга қўшилди.

1989 йилда Исроил армияси Ғазо секторига уюштирилган йирик ҳужумлар пайтида Ад-Дайфани ҳибсга олди ва судсиз 16 ой панжара ортида ушлаб турди.

Ад-Дайф озод бўлганидан кейин Иззиддин Ал-Қассам бригадалари сафида Исроилга қарши кўплаб қуролли ҳаракатларни амалга оширди.

Муҳаммад Ад-Дайф – ҲАМАС ҳарбий қанотининг асосчиларидан бири ва таниқли раҳбарларидан. Исроил Ад-Дайфани ўлдириш учун Ғазо секторига етти марта ҳужум уюштирди, бироқ мақсадига эриша олмади. Ўққа тутилиши натижасида фақат тинч аҳоли ҳалок бўлди.

2014 йилда эксклавга уюштирилган йирик ҳужумлар пайтида Исроил Ад-Дайфа ўлдирилгани ҳақида хабар берган, аммо бу хабарлар асоссиз бўлиб чиқди. Кейинчалик Исроил оммавий ахборот воситалари Ад-Дайф ҳақида "арвоҳ қўмондон" деб ёзишни бошлади.

Исроил хавфсизлик агентлиги Ад-Дайфни қўлга олиш учун жадал ҳаракатлар олиб бораётганини тан олди.

Мавзуга алоқадор