АҚШ, Буюк Британия ва Франция Эрон пойтахтида ҲАМАС сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Ҳаниянинг ўлдирилиши муносабати билан Россия томонидан тайёрланган БМТ Хавфсизлик кенгаши баёноти лойиҳасини блоклади. Эроннинг доимий вакили Амир Саид Иравоний БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида ҳужжат блокланганини маълум қилди. 

Дипломатнинг таъкидлашича, Россия "Исроилнинг ваҳший ҳаракатини" қораловчи матбуот баёноти беришни таклиф қилган. Бироқ америкаликлар, инглизлар ва франсузлар бунга қарши овоз беришди.  

Иравани фаластинлик сиёсатчининг ўлимида Исроил ва АҚШ айбдор эканини яна бир бор таъкидлади. Бир қатор давлатлар, жумладан, Россия ва Хитой, Ҳаниянинг ўлдирилишини кескин қоралади ва бу Яқин Шарқ минтақасида янада авж олиш хавфи борлигидан огоҳлантирди.  

Аввалроқ ОАВ Эрон армияси Ҳаниянинг ўлдирилишига жавоб сифатида мамлакат олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийдан Исроилга тўғридан-тўғри зарба бериш буйруғини олгани ҳақида хабар берган эди.

Мавзуга алоқадор