Бомбаланаётган Ғазо: 348-куннинг асосий воқеалари
Исроил Ғазо секторида босқинчилик ва қирғинбарот урушини бошлаганига 348 кун бўлди. 24 соат давомида Ғазо сектори, Иордан дарёсининг Ғарбий соҳили ҳамда бутун Яқин Шарқ ҳудудида содир бўлган асосий воқеалар.
▪️Босқинчилар Рафаҳ, Нусейрат
лагери ва Зайтун ҳудудига ҳужум қилди. Исроилнинг сўнгги 24 соат ичида
уюштирган ҳужумларида камида 20 киши ҳалок бўлди, 54 киши яраланди.
▪️2023 йил 7 октябрдан бери Исроилнинг Ғазо секторига ҳужуми
оқибатида фаластинликлар ҳалок бўлганлар сони 41 272 нафарга етди, камида 95
551 киши жароҳатланган.
▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар
Ал-Халил, Байтлаҳм ва Тулкармда фаластинликларни оммавий ҳибсга олмоқда.
▪️Наблусда шиддатли жанглар кетмоқда. Келгинди яҳудийлар Юсуф пайғамбар
(Авлиё Иосиф) қабрига бостириб кирди.
▪️Ливан Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Исроил теракти (пейжерларнинг портлатилиши)
қурбонлари сони 11 кишига етди ва 4 минг ярадор бўлди, улардан 400 нафарининг
аҳволи оғир.
▪️Қассам
бригадалари Рафаҳ шаҳрида босқинчилар жойлашган бинони портлатиб юборди. 4 аскар
ўлди, 5 таси яраланди.
▪️Бугун тонгда фашистлар Ливан жанубидаги Ал-Удейс, Хиам,
Марун ва Шихин шаҳарларига ҳужум қилди.
▪️Ғазо фуқаролик мудофааси ускуналарсиз ишғолчилар ҳужумлари
натижасида Бурайж
лагерида вайроналар остида қолиб
кетган 80 га яқин шаҳид жасадларини олиб чиқмоқда.
▪️Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ғазода ўлдирилган 34344
кишининг исмлари, туғилган саналари ва жинси кўрсатилган 649 саҳифалик ҳужжатни
эълон қилди. Биринчи 14 саҳифада чақалоқларнинг исмлари бор.