17.09.2024 15:13

Ҳиндистонда оммага ноодатий Қуръони карим тақдим этилди

Ҳиндистон Кашмиридаги Минпур шаҳрида дунёдаги энг катта қўлда ёзилган Қуръони каримлардан бири оммага тақдим этилди, деб хабар бермоқда Aaj.TV.

Узунлиги 12,5 метр ва эни қарийб 3 метр бўлган ноёб қўлёзма хаттот Пир Имтиоз Ҳайдар Шоҳ Нуроний Мужададий томонидан ёзилган. Урдуча изоҳли арабча матн яратиш учун котибга 425 кун керак бўлди.

Фаёз ушбу улкан Қуръонни яратишдан мақсади нафақат диний эътиқодларини эъзозлаш, балки кашмирликларнинг маҳаллий маданияти ва ҳунармандчилигини ҳам тарғиб қилиш эканини таъкидлади. У ўз ижоди ёш авлодни анъанавий санъат ва матонатнинг қадрига етишга ундайди, деган умидда.

Кўргазма бутун дунёдан минглаб ташриф буюрувчиларни ўзига тортди, уларнинг кўпчилиги ушбу дурдона асар ортидаги кўлам ва саъй-ҳаракатлардан ҳайратда эканлигини билдиришди.

Аввалроқ Покистоннинг кўплаб шаҳарларида ҳам ноодатий Қуръони каримлар намойиш этилган ва бу анъана биринчи марта Кашмирга етиб келди.

Покистон Қуръон қўлёзмаларини яратиш санъати билан машҳур. Жумладан, 2018 йилда покистонлик аёл Насим Ахтар матога Қуръон матнини тикишни якунлади. У ўз ишини 1987 йилда бошлаган ва 31 йилдан кейин тугатди. Аёлнинг сўзларига кўра, у таҳоратда ва бомдод намозидан кейин оят матнларини нақшлаган. Насим Ахтар ўзининг ноёб асарини Мадинадаги Қуръони карим музейига совға қилди.

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.