Бомбаланаётган Ғазо: 243-куннинг асосий воқеалари
- Босқинчилар Нусайрат, Мағози, Бурейж қочқинлар лагерлари, Хон Юнис ва Рафаҳ шаҳарлари ҳамда аз-Зайтун вилоятига шиддатли ҳужумлар уюштирди. Кун давомида фашистлар 7 марта қирғин қилишди, 71 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36550 киши шаҳид бўлди.
▪️Ғазо қаршилик жангчилари Рафаҳ ғарбида босқинчиларга ҳужум қилди. Душман техникаси йўқ қилинди.
▪️Ғарбий Соҳилда эрта тонгдан 700 дан ортиқ кўчманчилар ҳарбийлар кўмагида Талмуд маросимлари ўтаётган Ал-Ақсо масжидига бостириб киришди.
▪️Женинда қаршилик жангчилари босқинчилар билан жангга киришди.
▪️Ҳизбуллоҳ бир кунда босқинчиларга қарши 10 та амалиёт ўтказди. Ал-Маликия объектидаги бир гуруҳ аскар йўқ қилинди, Шебаа фермасидаги Забдин казармалари, Лиман баталони ва Темир гумбаз радарларига ҳужум қилинди.
▪️Словения Фаластинни тан олди. "Бу Ғарбий Соҳил ва Ғазо секторидаги Фаластин халқига умид бағишлайди", деди Словения Бош вазири.
▪️АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси ХЖCга нисбатан санкциялар қўллашга рухсат берувчи қонун лойиҳасини маъқуллади.
▪️Human Rights Watch: Исроил ҳарбийларининг Ливан жанубига трансчегаравий ҳужумларда оқ фосфорли ўқ-дорилардан кенг фойдаланиши тинч аҳолини жиддий хавф остига қўяди.
▪️Босқинчи аскарнинг интервьюси: Ғазодаги жангларда қатнашган вақтимда 30 та уйга кирдим, бирорта ҳам Масжиди Ақсо сурати бўлмаган уй йўқ эди.