04.06.2024 13:30

Бомбаланаётган Ғазо: 242-куннинг асосий воқеалари

  • Босқинчилар Ғазонинг маркази бўлган Рафаҳ ва Буриж лагерига ҳужум қилди. Бир кунда 43 киши ҳалок бўлди. Уруш бошланганидан буён 36479 киши шаҳид бўлди.

▪️Ғарбий Соҳилда босқинчилар Тулкарм, Наблус, Байтлаҳм ва Қалкилияга ҳужум қилмоқда. 5 фаластинлик ҳалок бўлди, ўнлаб ёшлар, жумладан, бир бола ҳибсга олинди.

▪️Ал-Қассам бригадалари бутун Рафаҳ бўйлаб босқинчилар билан шиддатли жанглар олиб бормоқда.

▪️Хусийлар дастлаб Ямандан Ум Рашрашга (Эилат - Ҳеб) ҳужум қилишди. «Фаластин» номли янги баллистик ракета учирилди.

▪️Фаластин тарафдори фаоллар Сан-Франсискодаги Исроил консуллиги биноси қабулхонасини эгаллаб олишди. Полиция 70 кишини ҳибсга олди.

◾️Вашингтон БМТ Хавфсизлик кенгашини Ғазода ўт очишни тўхтатиш таклифини қўллаб-қувватлашга чақиради.

◾️POLITICO: Байден маъмуриятида умумий фикр шуки, Нетаняху сиёсий омон қолишга интилмоқда.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.