04.06.2024 11:34
“Ҳизбуллоҳ”нинг Исроил шимолига ҳужуми ёнғинларга сабаб бўлди
Ливандаги “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатининг Исроил шимолига амалга ошираётган “қасос зарбалари” кучли ўрмон ёнғинларини келтириб чиқарди. Ижтимоий тармоқларда тарқалган фото ва видеоларда ёнғин Исроил аҳоли пунктларига жуда яқин келганини кўриш мумкин.
Исроилнинг мавжуд кучлари ушбу ёнғинларга қарши курашишга дош бера олмагани сабабли қўшни давлатлардан ёрдам сўрагани айтилмоқда. Кўплаб аҳоли пунктлари сокинлари вақтинчалик кўчирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада «Ҳизбуллоҳ» жангарилари Исроилнинг 90 миллион долларлик радар станциясини йўқ қилгани хабар қилинган эди. Қайд этилишича, баллистик ракеталарни блоклашда Исроил мудофаа тизимининг муҳим қисми бўлган EL/M-2080 Green Pine радарлари зарар кўрган. Шунингдек, Исроилнинг Rafael мудофаа компанияси заводига зарбалар берилгани айтилди.