Meta компанияси Instagram ижтимоий тармоғига “сиёсий контент” созламасини киритди. Ўзгариш "ҳукуматлар, сайловлар ёки одамларнинг катта гуруҳига ва/ёки бутун жамиятга таъсир қиладиган ижтимоий муаммоларга ишора қилиши мумкин бўлган" хабарларга таъсир қилади. Сиёсий фаоллар, жумладан Фаластин тарафдорлари платформани цензурада айбламоқда.