26.03.2024 10:32

Нетаняху АҚШдан хафа бўлди

Исроил Бош вазири Беньямин Нетаняху Исроил делегациясини АҚШга юбормасликка қарор қилди. Бундай қарорга келишига Вашингтон БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Рамазон ойида Ғазода гаровга олинганларни озод қилишни талаб қилмасдан ўт очишни тўхтатишга чақирувчи резолюциясига вето ҳуқуқидан фойдаланмагани сабаб бўлди, деб ёзмоқда TRT.

"Америка позициясининг ўзгариши муносабати билан бош вазир Нетаняху делегация уйда қолишга қарор қилди", - дея хабар қилди Нетаняху идораси.

"Бир неча кунгина аввал сулҳ тузилишини гаровдагиларнинг озод қилиниши билан боғлаб турган АҚШ Хавфсизлик Кенгашидаги барқарор позициясидан узоқлашди”, - дейилади хабарда.

Бунга жавобан Оқ уйнинг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби Исроил қароридан ҳафсаласи пир бўлганини билдирди: “Бу ҳафсаламиз пир бўлди. Вашингтонга улар билан Рафаҳга қуруқликдан бостириб киришларига муқобил муқобиллар ҳақида мазмунли суҳбат ўтказишимизга имкон беришмаганидан жуда хафамиз. [...] Бизнинг Рафаҳдаги йирик қуруқлик ҳужуми катта хато бўлади, деган фикримизда ҳеч нарса ўзгармади”.

Кирби АҚШ учрашув бекор қилинганига қарамай, Исроил сиёсати билан боғлиқ хавотирларини муҳокама қилишда давом этишини таъкидлади.

Ўз навбатида, Исроил ташқи ишлар вазири Исраэл Кац: “Исроил БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ғазода Рамазон ойи давомида сулҳ талаб қилган қарорига жавобан ўт очишни тўхтатмайди. Биз ҲАМАСни йўқ қиламиз ва охирги (исроиллик) асир қайтмагунича курашамиз”, - деб ёзди.

Эслатиб ўтамиз, 25 март куни БМТ Хавфсизлик Кенгаши 10 мартдан бошланган Рамазон ойида Ғазода ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга чақирувчи резолюцияни маъқуллади. Резолюция БМТ Хавфсизлик Кенгашининг доимий бўлмаган ўн нафар аъзоси томонидан таклиф этилган. Ҳужжатни Хавфсизлик кенгашига аъзо 14 давлат, жумладан, Россия, Хитой, Буюк Британия ва Франция қўллаб-қувватлади. АҚШ овоз беришда бетараф қолди.

Мавзуга алоқадор

© 2024 Azon Global. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.